Россия: Давлат думаси оиладаги калтаклаш учун жиноий жавобгарликни бекор қилди

681

Давлат думасининг депутутлари оиладаги куч қўлланишни жиноятлар сафидан чиқарувчи қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишди. Энди яқин қариндошларини калтаклаганларга маъмурий жазогина қўлланилади.

Давлат думаси уч ўқишда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, агарда шахс яқинларини биринчи марта калтаклаган бўлса унга маъмурий жазо қўлланилади.

Қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири  Ольга Баталина янги қонун билан депутатлар “оилани институт қатори сақлаб қолишни исташаётганини” айтди.

«Инсонлар низо вақтида жахлланиб, бир-бирига зарар келтириш нияти бўлмаган ҳолларда маъмурий жавобгарликка йўл берилади”, — деб тушунтирди у.

Федерал Йиғиннинг Федерал кенгашининг қонунийлик бўйича комитети раҳбарининг ўринбосари  Елена Мизулина билдиришича, Россиядаги ота-оналар қийин вазиятда, чунки “боланинг териси кўкариб қолганиёқ” ота –онасини жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ агарда болани бегона шахс урса, унга маъмурийгина жазо қўлланиб келинмоқда.

Қонун лойиҳасининг муаллифлари энди бу ишни ким қилганига қармай унинг жазоси бирдек бўлади деб ҳисоблашади.

Фуқаролик жамияти янги қонун лойиҳасига нисбатан муносабатини дарров билдирди. Ёзувчи  Мария Арбатова мазкур қонунга қарши чиқди. Унинг айтишича, оилавий зўравонликнинг 95 фоизида ўзини ҳимоя қила олмаган аёллар жабр тортади.

Москванинг болалар ҳақиқатчиси Евгений Бунимович зўравонликнинг қайси турига бўлса ҳам йўл бериб бўлмаслигини таъкидлайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова