МХДХ «Мегаком» атрофидаги коррупция бўйича ишни қайта қўзғади

739

Қирғизистоннинг махсус хизмати «Мегаком»нинг собиқ ҳиссадори бўлган «Penwell» компаниясини олий даражадаги қирғиз амалдорларига пора бериш ва сайловдан олдин партияларга моддий ёрдам кўрсатганликда гумон қилинмоқда.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат хизмати (МХДХ) «Penwell Business Limited» 2010-йили парламентдаги айрим партияларнинг сайлов олди чиқимларига «бир неча миллион доллар» сарфлаган деб тахмин қилмоқда.

Махсус хизмат қайси партия қанча миқдорда маблағ сарф қилингани айтмаган.

МХДҲнинг дастлабки маълумотига кўра, «Penwell» юқори даражадаги амалдорларга «жуда катта миқдорда» пора берган.

Комитет ким пора олганини айтмайди, бироқ ўзи билдирувининг бир жойида порани «Ата-Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев олгани тўғрисида ОАВдаги материалга таянади.

МХДҚ 2012-йили «айбланувчи қатори жавобгарликка тортиладиган одамларни аниқлай олмай қолгани» сабабли тўхтатилган порахўрлик бўйича жиноий ишни қайта қўзғади.

«Penwell Business Limited»  — «Альфа Телеком» ЁҲЖ («Мегаком» бренди) компаниясининг назорат пакетига (51 фоиз) бу уяли оператори тўлиқ миллийлаштирилгунча эгалик қилган компания.

«Penwell» «Мегаком»даги акцияларнинг назорат пакетидан 2008-йили «собиқ президент Курманбек Бакиев атрофидаги одамларнинг рейдерлик ва товламачилик ҳаракатлари сабабли» йўқотган.

Шундан бери компания 51 фоиз акциялар устидан назоратни яна қайтариб олиш учун судлашиб, Бакиевнинг ҳукумати 2010-йилнинг апрелида қулатилгандан кейин бунги ярим-ёрти етишган. Бироқ шундан кейин суд «Альфа Телеком»ни тўлиқ миллийлаштириб, компания тўлиғи билан давлатники бўлиб қолган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова