МХДХнинг текшируви: Қулаган "Боинг - 747"даги юкнинг бир қисми Қирғизистонга аталган

785

 Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат хизмати “Манас” аэропортининг ёнидаги Дача-Суу қишлоғида қулаб тушган юк ташувчи «Боинг-747»нинг ичидаги деярлик икки тонна зажигалка Қирғизистонга жўнатилганини аниқлади. Самолётдаги юк аввал Истанбул аэропортида бўлиштирилиб, сўнг қабул қилувчи давлатларга жўнатилиши керак эди. Электр зажигалкалар Қирғизистонга 19 январда келиши керак эди.

МХДХнинг маълумоти бўйича самолётда жами 76 тонна 758 килограмм юк —  маиший техника, уяли алоқа телефонининг аксессуарлари , зажикалкалар, мобил телефонлар бўлган.

Барча юкларнинг ичидан Қозоғистоннинг JTI Kazakhstan LLC компанияси Қирғизистонга “бепул тарқатиш” учун олдирган 1902 килограмм  «USB-зажигалкалар» Қирғизистонга аталган .

«Бу зажикалкалар сотиш учун бўлмаган, улар савдо бўйича ҳамкорларга бозорда асосий маҳсулотларни тарқатиш мақсадида бекор берилиши керак эди”, — деб айтилади МХДХнинг ҳужжатида.

Махсус хизматнинг фарази бўйича, юк Гонконгдан Истанбулга етказилиши керак эди. Шундан сўнг  «Ататурк» аэропортида ходимлар уни бўлиштириб, турли давлатларга жўнатиши режалаштирилган.

Масалан, 1902 килограмм зажигалка ҳалокат бўлган куни Истанбулга учиб етиб, 19 январдаёқ Қирғизистонга қайтиб келиши керак бўлган.

Мазкур йўналиш бўйича юк ташиш «Боинг-747»нинг қулашигача 49 марта амалга оширилган.

Самолётдаги юк меъёридан ошмаган — унга 115 тонна юк сиғдириш мумкин.

Юкнинг қолган қисми қайси ўлкаларга ҳамда ширкатларга аталганини Қирғизистоннинг махус хизматлари билдирмаган.

Халқаро авиация комитетининг вакили Леонид Каширский 24 январда самолёт  «Манас» аэропортида ёнилғи қўйиб кетиш учун режали турда қўниши керак эди деб билдирган. Каширский «Боинг-747» каби самолётлар Гонконгдан Истанбулга қадар қўшимча ёнилғи қуймай ета оламаслигини айтган.  «Манас» аэропортида самолёт юк тушурмас эди.

МХДХ самолётнинг қулаши бўйича қўзғалган жиноят ишини текширишга ёрдам бериш учун текширувни давом эттирмоқда.

Юк ташувчи «Боинг-747» самолёти «Манас» аэропортининг ёнига 16 январда тонги 7:20да қулаб тушган. У яқин жойлашган  Дача-СУ қишлоғини босиб қолиб, 60дан ортиқ киши яшаган 26 уйни бузган.

Самолётнинг қулаши оқибатида 38 киши қурбон бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги  — дача қишлоғининг турғунлари.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Фото: president.kg.