«Биз камситувчи вазиятдан чиқяпмиз». Атамбаев янги Конституцияни эълон қилиш бўйича фармонни имзолади

793

Президент Алмазбек Атамбаев янги Конституциянинг матнини эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўлканинг бош қонунини ўзгартириш бўйича референдум 2016-йилнинг 11 декабрида ўтган.

Фармонни имзолаш маросимида президент нутқ сўзлади. У янги Конституция ўлканинг мустақиллигини мустаҳкамлашини айтди.

Атамбаев ўлка халқаро ташкилотларни ва ўз ҳамкорларини тақдирлашини, бироқ ўз суверентини ҳамда мустақиллигини сақлашини билдирди.

«Конституцияга киритилган ўзгартиришларнинг шарофати билан биз ташқи кучлар, унинг ичида халқаро ташкилотлар Қирғизистонга носоғлом нормаларни тарғиб қилиб келган камситувчи вазиятдан чиқмоқдамиз. Бўлмаса ҳар кимнинг жазосини енгиллаштириб, кимни турмадан чиқариш бўйича буйруқ беришар эди», —деди Атамбаев.

Президентнинг сўзларига кўра, Конституциянинг ўзгариши «яккахокимиятни ўрнатувчи туйнукни ёпди». Энди унинг фикрида, фуқаролар ҳуқуқ тартибот ва суд органларининг зўравонлигидан ҳимоялана олишади.

Президент янги Конституция — «парламент билан ҳукуматнинг ўзаро ҳаракатининг асоси», у биргаликдаги ишнинг самаралилигини орттиради деб ҳисоблайди.

«Ҳукуматнинг икки бўлагини тенг жавобгарлиги кучайтирилмоқда. Ҳукумат мустақилроқ, бироқ Жогорку Кенешга ҳисобат берадиган бўлиб қолди», — деди у.

Бундан ташқари президентнинг фикрида, Конституция бўйича суд ҳукумати масъулиятлироқ бўлади. Унинг сўзларига кўра, бош қонун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ислоҳ қилишга ёрдам беради.

26434

Президент янги Конституциянинг асл нусхасидан кўчирмаларни парламент спикерига, премьер-министрга, Олий суднинг ва Конституциявий палатанинг раисларига топширди. Конституциянинг матни «Эркин Тоо» газетасининг 28-январдаги сонига чоп этилади.

11 декабрдаги референдумдан кейин Конституцияга 40қа яқин ўзгартиришлар киритилган.

Ўзгартиришларни референдумга келганларнинг 79,6 фоизи қўллаган. Ўзгартиришларнинг асосий қисми 15 январда кучга кирган. Премьер-министрнинг ваколатларини кучайтирган ўзгартиришлар 2017-йилнинг 1 декабрида кучга киради.

Конституцияга киритилган ўзгартиришлар кўплаб тортишувларга сабаб бўлди. Ташаббусчилар ўлканинг бош қонунини 2020-йилгача ўзгартиришни таъқиқлаган 2010-йилдаги Конституцияни бузишганини, регламентни ва қонун лойиҳасини таклиф қилиш қоидасини бузишганини ўзгартиришларга қарши чиққанлар билдиришган.

Улар ўзгартиришлар премьер-министрнинг ваколатларини кучайтираётгани ҳам норози бўлишган. Уларнинг фикрича, бу ҳукуматнинг ижро ва қонун чиқарувчи қисмларининг мувозанатини бузади.

Халқаро шартномаларнинг устунлик ҳолатидан бош тортиш ҳам муҳокамага сабаб бўлган. Энди ўлка биринчи навбатда ички қонунларни таяниб, сўнгра халқаро меъёрлардан фойдаланишади.

Муаллиф: Рустем Ильясов