Евроиттифоқ Африка ўлкаларида қочқинлар лагерлери қуришни режалаштирмоқда

781

Европа иттифоқнинг ички ишлар министрлари Африка ўлкаларида қочқинлар лагери қуришни режалаштирмоқда. ЕИ раҳбарияти Европа «қочқинларнинг янги оқимини қабул қилолмайди» деб ҳисоблайди.

Ўз қарорини Евроиттифоқ Европада қочқинларнинг янги оқимини қабул қилишга имкони йўқлиги билан тушунтирди.

Ливиядаги ва бошқа Африка ўлкаларидаги лагерлар БМТнинг ва халқаро миграция ташкилотининг назорати остида бўлади.

Германиянинг ички ишлар министри Томас де Мезьер Европа муҳожирларнинг киришини ўзи назорат қилиши керак деб ҳисоблайди.

«Асосий ғоя — Европага ким келишини ноқонуний одам ташувчилар эмас, Европа ҳал қилиши керак. Муҳожирларни ноқонуний одам ташувчилардан сақлаб, уларни Европа ташқарисидаги хавфсиз жойларга етказиш керак», — деди у.

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармасининг матбуот котиби Уильям Спиндлер айрим қочқинлар Европага Ўрта ер денгизи орқали боришни кўзлаб, денгизда ўлиб кетишаётганини таъкидлади.

БМТнинг маълумоти бўйича 2016-йилда Ўрта ер денгизида 4000га яқин қочқин чўкиб кетган.

Бу муаммо билан курашиш учун ЕИ денгиз назоратини уюштириб, у қочқинларни денгиздаги йўналишини кузатиб туради.

Чегарадан ноқонуний ўткиси келганлар ўша махсус тузилган лагерларга жўнатилади.

Евроиттифоқ бу вақтгача қочқинлар ўша ерда қолиши учун Туркияга 6 миллиард доллар таклиф қилиш билан бу масалани ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Бироқ бу қадам мухожирларнинг Европага кирган оқимини бир оз камайтирди.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг 2016-йили ёзда Қирғизистонга келиши ўлкада қочқинлар лагерларини тузиш тўғрисида миш-мишларни пайдо қилган. Бироқ унда Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги қочқинлар лагерини тузиш бўйича маълумотни рад қилган эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: «Рейтер»