Италияда меҳмонхонани кўчки босиб қолди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси бир ҳафтадан сўнг топилди

689

Кўчки бўлаётганда Италиянинг «Ригопиано» меҳмонхонасидан чиқолмай қолган 11 одам тонналаган қалин қор остидан бир ҳафталик қидирув ишларидан кейин топилиб, қутқарилди. Шунингдек қурбон бўлган 29 кишининг жасади топилди.

Кўчки «Ригопиано» тоғ-чанғи меҳмонхонасининг 18 январда босиб қолган — кўчки меҳмонхонани 10 метрга жилдириб бориб, томини синдирган. Воқеа бўлган вақтда меҳмонхонада 30дан ортиқ киши — меҳмонлар ва меҳмонхона ходимлари бўлгани маълум бўлди.

Қутқарув ишлари бир ҳафта давом этган, натижада 11 одам қутқарилган. Қурбон бўлганларнинг — 15 эркак, 14 аёлнинг жасади топилган. Уларнинг орасидан 12 марҳумнинг шахси аниқланди — уларнинг етти нафари меҳмонлар, бештаси эса меҳмонхона ходимлари экан

Меҳмонхонанинг барча меҳмонлари ва ходимлари 18-январда ҳудудда бўлган зилзиладан кейин зудлик билан чиқарилиб кетилиши керак эди.

Беш баллдан ортиқ куч билан тўрт марта ер силкинганда қор кўчкилари тушиб, улар Абруццо ҳудудидаги шаҳар ва қишлоқларни ташқи дунёдан ва коммуникациялардан узиб қўйган.

Уч қаватди меҳмонхонага тушган қор кўчкиси уни ўрнидан жилдириб, ичидаги одамлар қамалиб қолган.

Об-ҳаво ноқулайликлари сабабли қутқарувчилар меҳмонхонага 19-январда базўр етиб келишган — йўлнинг бир қисмида улар қалинлиги беш метрлик қорни оралаб ўтишга мажбур бўлишган.

Қутқарувчилар ОАВга бундай кўчкидан омон қолиш гумон эканлигини айтиб, қутқарув ишлари натижасида тирик қолган 11 кишини, уларнинг орасида ёш болаларни топиб чиқишган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: Ansa