«Акуновнинг рўйхати»: Фуқаровий фаолларнинг инсон ҳуқуқларини бузганлар рўйхатини тузишади

769

Фуқаровий фаоллар Қирғизистонда барча инсон ҳуқуқларини бузганларнинг исмлар рўйхатини тузишмоқда. Ким унга кириши мумкин?

«Инсон ҳуқуқларини бузганлар» рўйхатини тузиш ғояси сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитетининг 25 январда ўтган йиғинида пайдо бўлган.

Бир вақтлар собиқ-президентни танқид қилиб, кейинчалик 2007 йили Норин милициясининг махсус сақлаш камерасида ўтирган Бектемир Акуновнинг ҳурматига бу рўйхатни «Акуновнинг рўйхати» деб номлашди.

Рўйхатни тузиш ташаббусчиси Адил Турдукуловнинг фикрича, бу рўйхат «терговни қонунбузарликлар билан олиб бориб, Қирғизистонда инсон ҳуқуқларини бузганларни» аниқлаш учун керак.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «Акуновнинг рўйхати»га қирғизистонликларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузганларни киритувчи комиссия тузилмоқда.

«Биз ҳозирча унга [рўйхатга] кимни киритиш кераклигини муҳокама қиляпмиз. Бошида Ақаев замонида ноқонуний қарорлар чиқарганларни кўриб чиқяпмиз», — деди у.

Турдукуловнинг ўзи миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Абдил Сегизбаевни ва КТРК билан ЭлТРК жамоатчилик каналларининг етакчиларини рўйхатга киритишни режалаштирмоқда.

«Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Камил Рузиевнинг фикрича, қамоққа қамалганларни қийнаган ходимларни рўйхатга киритиш керак.

«Улар рўйхатга киритилиб, инсон ҳуқуқларини қўпол бузмаслиги учун ҳукумат органларида бўлмасликлари керак», — дейди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ҳам «Акуновнинг рўйхати»ни тузишни қўллайди. Унинг сўзларига кўра, бундай рўйхатлар АҚШда ва Россияда тузилган, Россияда бу рўйхатни «Матрос жимжитлиги» («Матросская тишина») вақтинча сақлаш жойида вафот этган Hermitage жамғармасининг юристи ҳурматига «Магнитскийнинг рўйхати» деб аташган.

«Мен, сўзсиз, биринчи навбатда, [Бош қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича] ташаббусчиларни ва теледастур орқали уларни қўллаганларни киритар эдим.», — дейди Карасартова.

У шунингдек, умрбод қамоққа кесилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишига алоқаси бор барча судларни, терговчиларни «Акуновнинг рўйхати»га киритишни таклиф қилди.

Муаллиф: Адэль Акматов