Қозоғистон: Назарбоев президент ваколатларини камайтиришни таклиф қилди

599

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев халқига Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, янги таҳрирда президент ваколатлари камайиб, парламент билан ҳукуматнинг фойдасига ҳал бўлади.

Назарбоев ўзининг 25-январдаги мурожаатида давлат ҳукумати бутоқларининг орасидаги ваколатларни қайта бўлиштириш мақсадида Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш зарурлигини эълон қилди.

«Асосий аҳамияти — президент ўзининг бир қанча ваколатларини парламент билан ҳукуматга ўтказиб беради», — деди Назарбаев.

Назарбоев ўтказиладиган ислоҳатдан кейин президент ҳукуматнинг ёки премьер-министрнинг ҳаракатини бекор қилиш ҳуқуқидан бош тортса бўлишини айтади.

«Ҳукуматга унинг таркибига кирмаган марказий ижроий органларига ўзи тузиш ҳуқуқини берса бўлади», — деди Назарбоев ўз мурожаатида.

Режалаштирлаётган ўзгартиришлар бўйича президентнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларни назорат қилиш бўйича ваколатларининг бир қисми ҳукуматга, министрликларга ва ҳокимиятларга ўтади.

Ҳукуматни ташкил қилишда парламентнинг роли ортади.

«Парламент сайловида ғолиб бўлган партия ҳукуматни тузишда ҳал қилувчи нуфузга эга бўлади. Шу сабабли ҳукумат аввалгидай президент қошида эмас, янгидан сайланган Мажлиснинг ваколатларини топширгани қонун асосида бўлади», — деди Назарбоев.

Нурсултон Назарбоевнинг сўзларига кўра, ислоҳатларни Қозоғистонда кучайиб келаётган «жамоатчилик жараёнларининг мураккаблиги сабаб» ўтказиш зарур. Бундан ташқари у бундай қадам давлат органларининг жавобгарлигини кучайтиради деб ҳисоблайди.

«Таклиф қилинаётган ислоҳатнинг мағзи ҳукумат ваколатларини қайта бўлиштиришда, умумий сиёсий системани демократизацияламоқда», — деди у.

Қозоғистон Конституциясига ўзгартиш киритишни Нурсултон Назарбоев парламентнинг ҳозирги сессияси ишини охирига етказгунга қадар якунлашни режалаштирмоқда.

Қозоғистон Конституциясининг янги таҳририда Конституциявий кенгашнинг, суд тизимини ва прокуратура ишини яхшилаш масаласи ҳал қилинади.

«Ислоҳ қилиш дастури – Қозоғистон қайси йўналиш билан бориши тўғрисидаги саволга берган жавобимиз. Очиқ ва изчил жавоб – демократияни ривожланиши томонга. Таклиф қилинган чораларнинг аҳамиятини эсга олиб, мен умумий халқ муҳокамасига яқинда эълон қилинадиган конституциявий ислоҳатлар лойиҳасини олиб чиқишга қарор қилдим», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова