Усэйн Болт олимпиада олтин медалларининг биридан айрилди

625

Ямайкалик спринтер эстафета бўйича ҳамкорларидан ьирининг сынам намунасидан допинг чиққани учун Бээжин Олимпиадасининг олтин медалидан айрилди.

Тўққиз марта Олимпиада чемпиони Усэйн Болт энди саккиз карра чемпион бўлиб қолди — Болт ва Ямайканинг югуриш бўйича терма жамоасидаги унинг ҳамкорлари жамоанинг спринтерларидан бири Неста Картернинг намунасидан допинг чиққани учун Олимпиаданинг олтин медалидан айрилишди.

Неста Картер ва Усэйн Болт. Сурат: YouTube
Неста Картер ва Усэйн Болт. Сурат: YouTube

Картернинг қонидан метилгексанамин топилди — у асаб тизимининг жонлантирувчиси, унинг ҳаракати адреналинникига ўхшайди.

«Эркеклар орасида 4х100 метрлик эстафетани ютиб олган Картер Бээжиндаги Олимпиада ўйинларидан дисквалификацияланди. Намуналар қайта текширилганда таъқиқланган метилгексанамин деган модда чиқди», — деб айтилади халқаро олимпиада комитетининг билдирувида.

Қайта текширув натижалари сабабли эстафетага иштирок этган ямайкалик тўрт спортчи ҳам медалидан айрилган.

Шундай қилиб, 2008-йилдаги Олимпиада ўйинларининг олтин медали Тринидад билан Тобагонинг жамоасига, кумуши — Японияга, бронзаси эса — Бразилияга ўтади.

Картернинг ўзи бир ярим йилгача мусобақалардан четлаштирилади.

Муаллиф: Каминат Имирханова