«Манас» ва эски қўлёзмалар онлайнда. Фанлар академияси электрон кутубхона очди

691

Қирғизистоннинг фанлар академияси махсус очилган сайтга беш мингдан ортиқ эски қўлёзмаларни, илмий ишларни ва фольклор ижод намуналарини жойлаштирди.

Ҳужжатлар тўплами 24-январдан бошлаб мавжуд — онлайн-кутубхона сайтидан «Манас» эпосининг барча вариантларини, қирғиз олимларининг меҳнатларини, мактаб дарсликларини ва диссертацияларни топса бўлади.

Ташкилотчиларининг сўзларига таянсак, олимлар 1900-йилдан бери қирғиз фольклорини, «Манас» эпосининг барча вариантларини қоғозга тушириб келишган, энда уларнинг барчаси рақамлаштирилиб чиқди.

Manas

«Бу вақтгача олимлар нодир нашрларни ва қўлёзмаларни кўз қорачиғидай асраб келишган. Энди буларнинг барчаси тўлиқ системалаштирилиб, уларнинг сақланиши таъминланди», — дейди фанлар академиясининг вакили Асел Исаева.

Рақамлаштирилган ҳужжатларни орасида қирғиз ёзувчиларининг олдин эълон қилинмаган ижодлари ва шунингдек, совет иттифоқи замонида таъқиқланган ҳужжатлар бор.

Сайтдан турли ёзувлардаги: араб, лотин ва кирилл графикасидаги материалларни топса бўлади.

Оддий фойдаланувчига 350 қўлёзмагина етарли, сайтдаги барча материаллар билан танишишга имкон олиш учун у фанлар академиясига мурожаат қилиши керак.

Сайт тўлиқ тайёр бўлмаган. Яқинда онлайн-кутубхонага яна 1500 материал жойлаштирилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева