Атамбаев авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг қариндошлари билан учрашди

672

Президент Алмазбек Атамбаев ўз қароргоҳида юк ташувчи «Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдони яқинидаги Дача-СУ қишлоғига қулаши сабабли қурбон бўлганларнинг қариндошларини қабул қилди. Тадбирга матбуот вакиллари чақирилмади.

Бу Атамбаев иштирокидаги авиаҳалокатга боғлиқ биринчи учрашув бўлди.

Йиғилганларнинг олдида сўзлаётиб, бундан ўн кун аввал бўлган авиаҳалокатни «қирғизистонликлар учун ўрнини тўлдириб бўлмас оғир йўқотиш бўлди» деди.

«Барчамизнинг юагимиз тилинган. Мен яна бир бор ҳаммангизга ҳамдардлик билдираман. Сабр қилинг. Сизлар ёлғиз эмассизлар, ортингизда бутун Қирғизистон халқи турибди. Бу фожиани ҳар бир қирғизистонлик ўз бошига тушган мусибатдай, ўз яқинидан айрилгандай қабул қилди », - деди у.

26415

Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари президентга, ҳукуматга ва бутун Қирғизистон халқига миннатдорчилик билдиришди.

Нурлан Сапиков фожиада аёлини ва беш ёшли ўғлини йўқотган. Kloop.kgга берган интервьюсида президент жабрланганларга ёрдам беришни ваъда қилганини айтди, масалан янги уйларни қуришда.

«Бу ерда жабрланганларнинг барчаси ўтирди. Президент воқеа бўлган жойда кўпқаватли уйлар қурилиши қараб чиқилаётганини айтди, сабаби уларнинг барчаси қўшни яшаб, бир-бирларини яхши билишарди. У бу ишни ўз назоратига олишини билдирди. Президент қирғиз ҳукумати туркия томондан ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги жавобни кутаётганини айтди. У бизни сабрли бўлишга чақирди », — деди Сапиков.

26410-768x537

Бу учрашувгача ҳукумат авиаҳалокатга боғлиқ расмий мотам маросимларини ўтказмаган, фақатгина мотам куни байроқлар бир оз туширилган.

Ижтимоий тармоқларда авиаҳалокатдан кейин зудлик билан элга мурожаат қилмаган, ўша вақтда икки кундан сўнг «Женерал Электрик» корпорациясининг вакили билан учрашгани учун президентни қаттиқ танқид қилишган.

Ҳукумат президентни ҳимоя қилиб, у авиаҳалокат сабабларини бартараф қилиш бўйича барча чораларни кўраётганини билдириб келган.

MyCargo Airlines авиакомпаниясига тегишли юк ташувчи «Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдони яқинида 16-январда тонги соат 7:20да қулаган. У яқин ерда жойлашган Дача-СУ қишлоғига қулаб, 60дан ортиқ одам яшаган 26 турар-жойни вайрон қилган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши 38 кишининг умрига зомин бўлган. Уларнинг кўп қисми — қишлоқнинг яшовчилари. Яна бир одам 22-январда танасидаги куйиш жароҳатлари сабабли вафот этган.

Муаллифлар: Алмир Алмамбетов, Чингиз Асангулов.

Фото: president.kg.