Мирзиёев Ўзбекистондаги қирғиз жамиятининг фаолларига мукофот топширди

621

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг миллий жиҳатдан камчиликни ташкил этувчиларнинг 22 нафар фаолларини, жумладан қирғиз жамиятининг икки фаолини мукофотлади.

Қирғиз миллий маданий марказининг фаолларига  «ўлкадаги миллатлар аро дўстликни ва осойишталикни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун» фахрий ёрлиқлар топширилган.

Андижон вилоятидаги қирғиз миллий марказининг фаоли Умуткан Маматалиевага Мирзиёев «Дўстлик» («Достук») орденини топширди. Бундай мукофот Ўзбекистондаги халқлар орасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун топширилган.

Фарғона вилоятидаги қирғиз миллий марказининг «Сулув киз» («Сулуу кыз») номли ансамблининг етакчиси Нортожи Халибаева маданиятдаги катта муваффақиятлари учун «Шухрат» («Даңк») медали билан тақдирланди.

Ҳозирда Ўзбекистонда яшаётган этник қирғизларнинг сони тўғрисида аниқ маълумот йўқ. 1989-йили олиб борилган рўйхатнинг натижаси бўйича Ўзбек ССРида 170 мингдан ортиқ қирғиз яшаб келган ва сони бўйича улар Ўзбекистонда яшаган миллатларнинг тўққизинчиси бўлган.

Мустақил бўлгандан кейин ўзбек ҳукумати аҳолини рўйхатга олишда этник гуруҳларга боғлиқ маълумотларни алоҳида бўлиб қарамаган, 1990-йиллари мухожирлик оқимлари кўп бўлганлиги сабабли 1989-йилдаги маълумотлар анча ўзгариши мумкин.

Қирғиз фаоллари билан бирга Ўзбекистоннинг яна бошқа миллий марказларининг 22 вакили Мирзиеёв қўлидан мукофот олишди.

Уларнинг орасида Ўзбекистондаги қорақалпоқ, озарбайжон, немис, рус ва украин жамиятларининг фаоллари бор.

«Кўпчилигингиз билан мен шахсан танишман, кўпчилигингизни эса телевидение ва матбуот орқали танийман. Элимизнинг бирдамлиги ва дўстлигига катта ҳисса қўшган, бошқа ҳамюртларига ўрнак бўлган 20дан ортиқ ташаббусли, ўз жонини аямаган сизларга юқори даражадаги мукофотларни бераётганимдан хурсандман», — деди Мирзиёев.

Мирзиёев президентлик лавозимига киришаётиб асосий мақсадларидан бири қатори — Ўзбекистонда яшаган халқлар орасидаги дўстликни ва осойишталикни мустаҳкамлаш эканлигини таъкидлаган.

Муаллиф: Субанбек Ташбалтаев