Бишкек мэри: «Дордой» бозорида контейнерларнинг учдан бири ёпилди

659

Бишкек шаҳрининг мэри Албек Ибраимовнинг маълумоти бўйича Қирғизистондаги энг катта «Дордой» бозорида 18 минг контейнерларнинг олти минги ёпилган. Бозорлар ассоциацияси буни ҳозирдаги «ўлик мавсум» билан тушунтирди. Иқтисодчи Айилчи Сарибаевнинг фикрига кўра, бу Қирғизистоннинг ЕОИИга кирганини оқибати.

Ибраимов кийим тикиш ва олиб-сотиш билан шуғулланганларнинг сони қасқаргани сабабли «Дордой» бозорида ҳам иш ўринлари қисқармоқда деб билдирди.

Унинг маълумоти бўйича «Дордой» бозорида олти минг контейнер ёпилган ва бу анъана бундан кейин ҳам давом этмоқчи.

Бозорлар, савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш ишхоналари ассоциациясининг етакчиси Сергей Пономаревнинг фикрича, бунча кўп сондаги контейнерларнинг ёпилиши ўлик мавсумга боғлиқ.

Унинг сўзича, январда одатдагидай кўплаган сотувчилар ишга чиқишмайди ва бу вақтда улардан патент тўловларини олмай турмаслик тўғрисида аризаларини ёзишади.

Ўлик мавсумни Пономарев эл керакли нарсани барчасини ноябрь-декабрда сотиб олишлари билан тушунтирди.

«Февралнинг ўртасигача савдо сустлашган маҳал бўлади. Шундан кейин савдо-сотиқ ишлари аста-секинлик билан жонлана бошлайди. Ўлик мавсум яна июлда сезилади. Бироқ бу йил январда ўтган йилгига нисбатан ишлаётган контейнерларнинг сони кўпроқ», — дейди Пономарев.

Иқтисод фанлари доктори Айилчи Сарибаевнинг Kloop.kgга берган маълумоти бўйича тадбиркорларнинг «Дордой»дан кетиши 2015-йили 12-августда Қирғизистоннинг Ероосиё иқтисодий иттифоқига киришига боғлиқ.

Экспертнинг фикрича, бошқа ўлкалардан, биринчи навбатда Хитойдан кирган товарларга божхона тарифларни кўтариш тўғрисида иқтисодий иттифоқнинг талаби зиёнини кўрсатди.

“Дордой” асосан хитой ва турк товарлари билан шуғулланади, шу сабабли бозорга келган товарларнинг ҳажми Осиёга тушди», — дейди у.

Қирғизистонга келган товарларнинг ҳажми камайишининг асосий яна бир сабаби қатори Сарибаев қозоқ-хитой чегарасида «Хоргос» эркин иқтисодий ҳудудини очилишини айтди.

ЕОИИга киргунча «Дордой»даги тадбиркорлар хитой маҳсулотларини Қозоғистонга, Россияга ва бошқа ўлкаларга реэкспорт қилиш билан шуғулланиб келишган.

Сарибаевнинг сўзларига кўра, 2017-йили «Дордой»даги иш ўринларининг қисқариши давом этади. Унинг фикрича Қирғизистон реэкспорт қилган ўлкадан ишлаб чиқарувчи-ўлкага айланиши зарур, бироқ ўлкамизнинг олтиндан бошқа маҳсулоти рақобатга бардош беролмайди.

Муаллиф: Бексултан Умантур уулу

Сурат: Тамаш Пацай