Бишкек яқинида юк ташувчи «Боинг»нинг қулаши маҳаллий паталогия анатомиядаги муаммоларни юзага чиқарди. Фожиадан кейин зудлик билан Республика суд-тиббий экспертиза марказига ўнлаган ўликлар келиб туша бошлади. Қирғиз паталогоанатомлари қандай шароитларда ишлашаётганини жамоатчилик шунда: антисанитария, чириган қувурлар, эскирган ускуна ва асбоблар, одам чидай олмайдиган шароитлар тўғрисида ҳукуматга арзланиш таъқиқлангани ошкора бўлди.
Материалнинг асл нусхаси «Настоящее время» сайти учун ёзилган. Муаллиф Шавкат Тургаев.
Эҳтиёт бўлинг: видео одамни руҳиятига таъсир қилувчи кадрлар бор
Бишкек ўликхонасининг ходимлари ва марҳумларни экспертизага олиб келганлар учун ёқимсиз ҳолатлар ташқаридан бошланади.
Иморат ичида кўк босиб кетган деворлар, намликдан сарғайиб кетган шифт кўзга кўринади. Бу энг даҳшатлиси эмас.
Суд-тиббий экспертизаси олиб борилувчи бино 30 йил аввал фойдаланишга топширилган. Бироқ бу ерда капитал таъмирлаш ишлари умуман бўлмаган ва бу яқин вақт оралиғида бўлмайди шекилли.
«Мана ёриқ. Бу ерда устки қисмида хожатхона бор, ўша ердан томчи тушиб туради. Баъзан бу ер тиқилиб қолганда мен бошимга бировнинг пешоби бошимга тегмасин деб санитар билан мана бу ердан ўтаман», – деб айтиб берди Эрмек Максутов.
Ўликхона деворларида ёриқлар жуда кўп. Занг босиб чириган қувурларнинг ҳар еридан сув оқиб туради. Яқинда ходимлар уларни ўз кучи билан амаллаб таъмирлашган, бироқ бу кўпга етадими?
Нима учун бино ҳанузгача авария ҳолатида деб эълон қилинмаган? Морг ходимлари буни тушунтира олишмайди.
Ҳамма ерда ўликнинг ҳиди: киши чидаб бўлмас бадбўй ҳиди бу ерга кўниб қолган ходимларга сезилмагандай кўринади.
Ўликларни очиш учун асосий асбоблар – ош пичоқлар, арра ва бошқа уй буюмлари. Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш министрлигида махсус асбобларни олишга маблағ йўқ.
Юқори қаватдаги ҳолат бундан яхши эмас, бурунни ачиштирган ҳид бу ерга ҳам келади. Бузилган йўлак, йиртилган линолеум ҳар қадамда учрайди. Ниқобларни, қўлқопларни, қолаверса совунни ҳам лаборантлар ўзлари сотиб олишади.
Асосий ускуналар шунчалик эски бўлганлиги сабабли ҳомийлар совға қилган ҳозирги термостат уларни ёнида унча мос келмайди.
Техника Совет иттифоқи давридан бери алмашмаган, айрим ускуналар бир нусхада ва базўр ишлайди.
Агар улар ҳам ишдан чиқса, экспертизани амалга оширадиган ҳеч нарса йўқ.
«Мана бу ускуна хромотограф деб аталади. У 1976-йили ишлаб чиқарилган. 40 йилдан бери ишлаб келмоқда. Бу қонда, мускулда, сийдикда ва ўт пуфагида спиртни аниқлай оладиган бирдан-бир ускуна. Республика бўйича ягона шу бор», – деб айтиб берди суд биология бўлимининг лаборанти Анара Молдогазиева.
«Биз бу ерга келганимиздан бери лаборатория бир марта ҳам таъмирланмаган, – деб қўшилди суд биология бўлимининг лаборанти Наталья Бектенова. – Биз тойиб кетиб, ўлиб қолмайлик деб ёпиб турамиз. Шундай шароитлар биз жабрланганларни ҳам, айбланувчиларни ҳам қабул қиламиз. Бизда иш учун қўлқоп ҳам йўқ. Қоғоз ва елимни ҳам ўз ҳисобимиздан сотиб оламиз».
Яқинда Бишкекнинг соғлиқни сақлаш департаменти телефонограмма тарқатиб, шифокорларни президентга, парламентга, ҳукуматга ва бошқа олий органларга қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилишини таъқиқлади.
Меҳнат шароитини яхшилаш ўрнига амалдорлар тиббий ходимлар оғзини ёпиб, арзланманг, бош эгмаганларни ишдан четлатамиз деб таҳдид қилишган. Суд тиббий экспертизасининг ходимлари қийинчиликлар тўғрисида айтишдан қўрқишмайди.
Арзимаган маош тўланадиган ишдан айрилиб қолиш уларни қўрқитмайди. Бишкекдаги суд тиббий экспертиза бюроси ходимларининг ўртача маоши 100 долларга етмайди.