Нурбек Токтакунов: Нима учун Азимжон Асқаров оқланиши керак?

795

Адвокат Нурбек Токтакуновнинг сўзи милиция ходимини ўлдириш бўйича айбланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаровнинг суд мажлисидан олинган. Матн қисқартирилиб берилмоқда. Материалда Нурбек Токтакуновнинг тўлиқ нутқининг видеоси ва унинг ёзилган қисқача версияси берилган. Сизлар давлат қораловчисининг позициясини ҳам мазкур иловадан ўқий оласизлар.

Нурбек Токтакуновнинг тўлиқ сўзи:

Асқаров — жуда кам учрайдиган ҳимояланувчи, жуда қулай деса ҳам бўлади. Сабаби у айрим вазиятларни ўзи акс эттириб берди, ўзи ҳам ишнинг ҳуқуқий жиҳати билан таниш.

Бу ишнинг аҳамияти бизнинг ўлкадаги суд тизимининг асосий масалаларига тегишли бўлганидадир. Бироқ бизнинг ўлкада айбсизлик презумпцияси тўғрисидаги тушунча афсуски, деярли қолмаган.

Бир томондан биз кўриб чиққан иш — мантиқан оддий апелляция иши. Бошқа томондан бу БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг 2016-йилнинг 21-апрелидаги мурожаатидан кейин янги очилган сабаблар бўйича кўриб чиқилаётган иш.

[…]

Вақтни ортга қайтариш мумкин эмас. Бу ишнинг мен учун бошқа бир ҳақиқати бор.

Мен Бозор-қўрғон билан Жалолободда юрганимда бу ерда бажара оладиган нарсаларнинг кўпини амалга ошира олмадим. Мен кўп нарсаларни қила олмадим. Агар мен тергов бўйича ҳам, суд бўйича ҳам шу ишларни қила олсам, кучим кўпроқ бўлса балки [Асқаров] шу пайтгача оқланиб чиқармиди.

Мен Бозор-қўрғонга борганимда кўчада юриш ҳам қўрқинчли эди. У ерда кимдир мени сўйиб кетаман деб юрган. Мен кўп нарсани айтмадим. Мен бир нарсани айтай десам, менга овозингни чиқарма деган "сигналлар" келмоқда.

Биз қилишни хоҳлаган нарсаларнинг барчасини қилолмадик. Биз қўрқдик.

Мен [2010-йили кузда] Ноокен район суд залига кирганда барчаси тушунарли бўлди. Асқаров бутунлай кўкариб кетганлиги сабабли суд мажлисини кейинги кунга қолдиришди.

askarov-1

Мен кейинги куни бордим. Прокуратурадагилар менга Асқаров танасидаги жароҳатлар бўйича суд-тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортаётганини айтишди. Мен Асқаров фикрига қўшилдим. Уни ўтказганда нима? Кўзининг кўкаргани бусиз ҳам кўриниб турибди.

Келаси куни эксперт сўроқ қилинганда у Аскаров экспертизадан бош тортганини айтди. Судда эксперт унинг кўзини олди кўкариб турганини тасдиқлади. Кейин эса протоколда кўкарган жойи йўқ бўлиб чиқди. Бу очиқ-ойдин ёлғон.

Бизнинг системада тиббий ходимларнинг барчаси ИИМнинг назорати остида. Асқаров шифокорлар доим бир нарсани айтиб, кейин бошқа нарсани қилишларини айтди.

Кимимиз бўлсак ҳам тизимнинг қурбони бўлиб қолишимиз мумкин. Агар бизнинг қайсидир аризамиз бўлмасин кучли қийноқ билан битадиган бўлса, биз қандай қилиб қийноқ тўғрисида гап қила оламиз?

Мен ўша Бозор-қўрғонда ўлдирилган Ташкенбай Мойдуновнинг ишини ҳам қўшиб қўйдим. Бунга ҳам ўша участка милиция ходими Эмилбек Мантибаев иштирок этган.

Мойдунов — Бозор-қўрғонда йўлнинг бўйида аёли билан уришиб кетган киши. Унинг олдига келиб: «Нима учун урушяпсизлар?» деб сўрашган. Аёли куёвим калтаклайди деган. Унга куёвига қарши ариза ёзишни таклиф қилишган. Уни қамаб қўйишган, эртаси куни ўлиб ётган бўлади.

Унинг қариндошларини чақиришади. Қариндошларига: «Нима учун унинг юраги ёмонлигини айтмагансизлар? Ўлиб қолди» — дейишади. Кейин унинг бўйнидан из топилади. Шундан кейин тез ёрдамнинг шифокорларига ўзини осиб ўлганини айтишади. Кейин текширув келиб, иш бошланади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетига ариза ёзилади. Бироқ бу иш томонлар ярашди деган баҳона билан ёпилади.

Шундан сўнг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети давлатдан компенсация ундирилсин, натижали текширув олиб борилсин, Мойдуновни РИИБнинг биносида ўлдирган Мантибаев жавобгарликка тортилсин деган қарор чиқаради.

Бозор-Қўрғон РИИБида қурбон бўлган Ташкенбай Мойдунов.
Бозор-Қўрғон РИИБида қурбон бўлган Ташкенбай Мойдунов.

(Асқаров мана шу Мойдуновнинг ишини текширган. Ҳуқуқ ҳимоячиси унинг қийноқдан ўлганини айтган — таҳририятдан).

Бозор-Қўрғон районининг яшовчиларининг Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетгиси келганини тушунса бўлади, сабаби ўзбек миллатидагиларга ҳужум қилиш тўғрисида миш-мишлар тарқалган. Албатта, одамлар хавфсизлиги учун хавотирлар бўлган.

Тергов версияси бўйича Асқаров 12-июнда ўлкадан чиқиб кетаётган қочқинларни Бозор-Қўрғон райони ҳокими Артиковни гаровга олишга ундаган бўлмоқда. Артиков ўзи айтган, буни ҳеч ким эшитмаган  у Асқаровдан кафолат беришни илтимос қилган. Бироқ Артиковнинг тушунтириш ишлари самарали бўлмаса, Асқаров қандай кафолат бера оларди? Одатда гаровга олиш тўғрисида гап бўлганда қўнғироқ қилингани ёки яна бошқа фактлар текширилади.

Одатда гаровга олишнинг мақсади пул ундириш ёки бошқа бир талаб бўлади. Бу ерда гаровга олишнинг маъноси йўқ бўлиб қолмоқда.

Тинтув вақтида Асқаровнинг уйидан ўн патрон топилган. Бироқ нима учун Асқаров тинтув бўлган жойда бўлмаган? Айбловчи томон тинтув вақтида бирга юрган деган гувоҳ-холисни олиб келолмаган.

Гувоҳ-холис  бу гувоҳ. Улар келиб, тинтув қандай бўлганини қўриб туради.

Тинтувдан олинган буюмлар муҳрланмаган. Протоколда бу тўғрисида ёзув йўқ. Демак, йўқ бўлиши ҳам мумкин эди.

Июнь воқеаларида патронлар кўп бўлган. Бу фуқароларнинг бўйнига айбни юклаб қўйишнинг йўли бўлган: уларга патрон солиб, шундан сўнг пул ундиршган. Шу сабабли у ерда патронлар кўп бўлган. Барчасини танғиб, экспертга жўнатишган.

Бироқ тинтувнинг бўлганига қандай ишонамиз? У ердан нима топишган? Кейин бу патронлар  экспертизада бўлган патронлар эканлигига қандай амин биламиз? Ўша патронлар қаерда?

Ҳақиқатдан ҳам, буюм далиллар айбловга олиб келинмаган. У патронларни Бозор-Қўрғон судида ҳам, апелляция инстанциясида ҳам кўрсатишмаган. У патронлар умуман йўқ бўлиши ҳам мумкин.

Аниқланган факт ҳеч қандай тинтув олиб борилмаганини кўрсатиб туради. Ўқ-дори сақлади деган айблов ўзгартирилган материалларнинг асосида қўйилган.

Шу сабабли жиноят-процессуал кодексининг 81-моддаси 3-қисмига кўра, қонун бузарликлар билан олинган далилларга йўл берилмайди ва улар юридик кучга эга эмас деб ҳисобланади. Улар иш бўйича қарор қабул қилишга асос бўла олмайди.

Сурат: Озодлик овози
Сурат: Озодлик овози

Биринчи истанциядаги суд 2010-йилнинг 12-июнида Сайдуллаев кўчасида миллатлар аро низони қўзғаш бўйича Аскаровнинг айбини прокурор айбининг матнига асослабгина аниқлангани қатори баҳолаб қўйди. Диққат қилинг, прокурор айбловининг матнигагина. Бошқа ҳеч қандай кўрсатма йўқ.

Барча инстанциялардаги судларда 2010-йили 12-июнда Бозор-Қўрғон қишлоғининг Сайдуллаев кўчасида Асқаров миллатлар аро низони қўзғаб, зўравонликка ундаганини тасдиқлаган ҳеч қандай кўрсатма тингланган эмас. Тушуняпсизларми?

Мен ишни қунт билан текшириб, гувоҳларни эшитаман. Суд ҳукмида гувоҳларнинг ва судланувчи Минюра Мамадалиеванинг кўрсатмасига таянишмоқда, бунда улар прицепнинг жилишини айтиб беришади. Улар доим: «Прицеп ўша ерда турган экан, биз уни нари жилдирдик, бери жилдирдик» дейишмоқда.

Мен прокурорлар у ерда миллатлар аро низони қўзғаш бўлганини қаердан олиб ёзишганини билишга ҳаракат қилдим. У ерда бундай нарса бўлмаган.

Ҳурматли суд, иш материалларини яхшилаб кўриб чиқинг. Бу ерда прокурорларнинг айблови ва прицеп тўғрисида Мамадалиеванинг кўрсатмаси бор холос.

Айбловнинг охирги, энг асосий пункти — оммавий тартибсизлик уюштириш ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимини ўлдиришдаги иштироки бўйича. Мен буни умумий қарайман, сабаби ғоя бўйича айблов билан ҳукмни умумий қараш керак.

Келинглар, холис қарайлик. Мен адвокатлигимни бир томонга суриб, бетараф бўлайин.

2010-йилнинг 13-июнида Бозор-Қўрғон РИИБнинг 15 ходими Бозор-Қўрғон қишлоғи яқинидаги 500га яқин киши йиғилган кўприкка яқинлашиб келишади. Бу қайта субъектив маълумот, сабаби бизда объективси йўқ. Уларга оломон гуруҳи ҳужум қилганда улар қочиб кетиб, ўзларининг ҳамкасби марҳум Миктиыбек Сулаймановни ташлаб кетишган.

Ишнинг фабуласи бўйича шундай бўлиб чиқмоқда — улар уни ташлаб қочиб, шу бўйича эслашмагандай. Кейин эслашган. Кейин унинг ёқилган жасадини топилган. Биринчи куниёқ милиция ходимлари ёзган тушунтириш хатида, сўров протоколларида Асқаров тартибсизликни ва милиция ходимини ўлдиришни уюштирувчиси қатори кўрсатилмоқда.

Милициянинг 15 ходимининг ичидан еттиси у буйруқ бергани тўғрисида беришган. Саккизи эса у ерда бўлганини, бироқ бундай буйруқни эшитишмаганини айтишган. Асқаровнинг ўзи бу ерда бўлмаганини ва 15-июнгача ёнғин бўлган вазиятларни расмийлаштириб юрганини, Сулайманов ўлдирилаётган вақтда уйида ўтирганини айтмоқда.

Шундай қилиб, 15-июнгача унга ҳеч ким тегмаган. Бу ерда берилган кўрсатмаларга қараганда уларнинг барчаси уни ўша киши деб танишмоқда. Ҳаммаси бир овоздан «Гаровга олиб, ўлдириш керак» деганини айтишмоқда. Агар 13-июнда ўша киши эканлиги маълум бўлса, нима учун 15-июнгача бемалол яшаган?

Бозор-Қўрғон райони прокурорининг ўринбосари Жамиля Туражанованинг айтишича, 15-июнда у Аскаров билан тинч сўзлашиб, уйига қўйиб юборган. У 16-июнда расмий гумондор қатори қўлга олинган. Савол туғилади: агар оммавий тартибсизликни ва милиция ходимининг ўлдиришни уюштиришда унинг роли бошидан маълум бўлса, нима учун уни 16-июнда қўлга олишган?

Мен жавоб берайин: сабаби Асқаровни оммавий тартибсизликни уюштирувчиси қатори кўрсатиш ғояси тергов органларида ўша 15-июнда пайдо бўлган, кейинчалик тушунтириш хатларини, рапортларни терговнинг айтганига мослаб, тўғрилиб қўйишган.

Биз нима учун тушунтириш хат, рапортлар кейинчалик терговчиларнинг, терговнинг ҳам эмас, юқорида турганларнинг айтгани билан тўғриланганига ишонишимизни асослаб берайин.

Биринчидан, Асқкаров жуда қулай одам бўлиб чиқди, сабаби вақтли ҳукумат ва ўша вақтдаги жавобгар одамлар учун 2010-йили Қирғизистон жанубида бўлган воқеаларни уюштирувчиси, ўзбек жамияти етакчиларидан бирини қўлга олишганини кўрсатиш зарур бўлган.

Иккинчидан, Бозор-Қўрғон РИИБнинг милиция ходимлари уларни кўп марта ўз ҳуқуқидан ошкора фойдалангани ва жиноятлари учун фош қилган ҳуқуқ ҳимоячисидан ўч олишга баҳона топган. Ўша вақтда у қулай фигура бўлган.

Чынара Бечелова, ҳалок бўлаган милиция ходимининг Миктибек Сулаймановнинг аёли. Сурат: Эрнист Нурматов.
Чынара Бечелова, ҳалок бўлаган милиция ходимининг Миктибек Сулаймановнинг аёли. Сурат: Эрнист Нурматов.

Ҳақиқатда 2010-йилнинг 14-15-июнида тартибсизликларни уюштирганлар аллақачон яширинишга улгиришган. Кўпчилиги аниқланмаган бўйича қолди, аниқланганларининг бир қисми ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимининг профессионал етишмовчилигидан ва самарасизлигидан фойдаланиб қочиб кетди, яна бир қисми пул билан қутилди. Бу ҳақиқат бизнинг халқ учун, биринчи навбатда вақтли ҳукуматнинг аъзолари учун шармандалик.

Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги мусибатли воқеалар бўйича икки миллий комиссия бор эди. Мен вақтли ҳукумат тузган комиссиянинг аъзоси эдим. Бироқ мени ундан чиқиб кетишимнинг сабаби ҳам алоҳида бир мавзу. Мен у ердан очиқ билдирув билан чиқиб кетганман.

Иккинчиси қўшма комиссия эди. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг, МХДҚнинг,  ИИМ, президент администрациясининг ва бошқалар ходимларидан тузилган қўшимча гуруҳ эди. Қизиғи шундаки, мен уларнинг айрим хулосаларидан розиман. Мен сизларга шу комиссия хулосасини президент аппаратининг сайтидан ўқиб чиқишни таклиф қиламан.

Бу икки комиссия ҳам шу жиноятларни уюштиришга: Бакиевлар сулоласи, гиёҳванд моддалар транзитининг раҳбарлари, ўзбек автономиясини тузиш ғоясига илҳомланган ўзбек миллатининг сиёсий лидерлари ва ташқи кучларнинг алоқаси бор деган хулосага келган.

Ҳақиқатга яқинлашгани, баъзан кўзга яққол ташланганига қарамасдан, бирорта ҳам гуруҳнинг айби компетентли органлар томонидан жиноий иш бўйича унинг ичида шу жиноий иш ҳам исботланмаган.

Етакчилик ва уюштириш жараёнини исботлаш даражасида, формаллими, формалсизми, гуруҳнинг тузуми бор эканини исботлаш даражасида фактлар йўқ, буйруғи бажарилган етакчиларнинг бўлгани исботланган эмас.

Асқаровни етакчи бўлганини айтиб қўйиш етарли эмас. Қайси бир система ва тузум унинг буйруғини бажарганини исботлаш керак — у ўлдиришга буйруқ берса, шу буйруқ бажарилаётгани аниқ бўлиши керак.

90-йилларда текширув қандай олиб борилар эди? Менда 90-йиллари ишлар қандай текширилганлиги тўғрисидаги айрим архивларни кўришга имкон бўлди. Бу ерда аввалги система ишлаб турган ва у ерда шундай гуруҳларнинг бўлган миқёсда иш олиб борилган. Демак, биз ҳозир ҳам бехабар бўлолмаймиз, сабаби ўша айбларнинг барчаси айтилди, бироқ амалда ҳеч нарсани исботлашмади.

Ўша кучларнинг бари аввал қандай ишласа, ҳозир ҳам шундай ишламоқда. Ўша кучларнинг барчаси бизнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ҳам бошқаришади. Вазиятни ачинарли томни ҳам шунда. Биз бунинг ҳаммасини текширмаганмиз, сабаби биз аҳолининг миллатчилик кайфиятини уйғотса, кейин судга босим ўтказадиган қулайликларни ушлаб қолдик, сабаби судлар ўша тартиб бузишнинг барини кўриб туриб ҳукм чиқаришдан ҳам қўрқишган.

Бизнинг иш бўйича барчаси «у бундай деди, бу бундай деди» деган тарзда бўлмоқда. Бахтга қарши, бу кўрсатмалардан бошқа янги ҳеч нарса йўқ. Туражанов тезкор ходимларини 13-июндан 15-июнгача овора қилганини тушунишим мумкин эди, бироқ бу бўлмаганлигидан, янги ҳеч нарса қўшилмади. Шунингдек, кейинчалик улар керакли маълумотларни беришга мажбурлиги маълум бўлганлигидан ёки уларнинг айтганларини жабрланганларнинг кўрсатмалари рад қилганлигидан «у бундай деди, бу бундай деди» дейилганларнинг кўп қисми инкор қилинмоқда.

Рапортларга ва жабрланган милиционерларнинг кўрсатмаларига ишонсак, район милициясининг етакчиси Мамиржан Мергентаев бошидан Асқаровнинг уюштирувчи ва етакчи қатори айбдор эканлигидан гумон қилмаган. Ўша вақтда 13-июндан 15-июнгача уни ушлашга чора кўрилишидан ҳеч хабари йўқ. У айбдор эканлигини билсанг, прокуратура билан келишмай, прокуратурани фактлар билан таништиришнинг ўзи етарли бўлади. Буларнинг ҳеч бири қалбаки эмас.

Азимжон Асқаров ва унинг адвокатлари.
Азимжон Асқаров ва унинг адвокатлари.

Собиқ милиционер Кубаничбек Умурханов олдин уни бошига тош билан уришганини айтиб, кейинчалик уни таёқ билан уришганини билдиради. Бу ҳам кўрсатмалардаги зидлик. Мен ундан нима учун Асқаровнинг етакчилик ва уюштирувчилик роли тўғрисида маълумот берган эмассан деб сўрасам, мен шокда бўлганман деди.

Собиқ участка милиционери Эмилбек Мантибаев Асқаровдан 150 метр оралиқда туриб, унинг бақирганини эшитганман дейди. У Асқаровнинг қичқирганини қандай қилиб алоҳида эшита олди экан?

Асқаровнинг етакчилик роли тўғрисида нимага маълум қилмагансан деган саволга, у "опер"га айтганини билдирди. Бироқ қайси тезкор ходимга айтганини ҳеч ҳам эслай олмади. "Опер"ни билмаган участка милициялари ҳам бўладими? Негадир, бунга ишониш қийин. У Бозор-Қўрғон РИИБида вафот этган Мойдуновнинг иши бўйича жавобгарликка тортилган ходимнинг ўзи.

Участка милиционерини сўроқ қиляпмиз. Асқаровнинг етакчилик роли тўғрисида маълумот бермаганининг сабаби қатори бу унинг участкаси бўлмаганини айтди. Бу сафсата. Агар унда ўйлашга имкон бўлганда у сўзсиз ҳеч қачон бундай демас эди. Нима учун у ҳамкасби, милиция ходими ўлдирилиб турса, Асқаровнинг етакчилик роли тўғрисидаги маълумотни бермаган. Унинг участкаси бўлмаганлиги учунми? Ҳа, баъзан улар шундай қилиши мумкин, бироқ бу воқеада нима учун у шундай демоқда? Сабаби бу саволга тайёр эмас эди.

13- ва 14-июнда ҳеч кимда барчасини Асқаров қилгани, у милиционерни ўлдиргани тўғрисида ўй бўлмаган. Бу кейинчалик 15- ва 16-июнда пайдо бўлди. Асқаров телефон орқали унда видео ёзувлар бор эканлигини, Бозор-Қўрғондаги воқеаларга айрим одамларнинг иштироки бор эканлиги тўғрисида билмаган ҳолда айтганидан кейин бўлмоқда. Бу ерга фақатгина Миктибек Сулайманов ўлдирилган эмас, эртасига бу ерда яна 15 одам ўлган.

[Асқаров] бу ҳақда ўйланмасдан айтиб юборган, шу сабабли уларда [Асқаровда] видеодалиллар бўлиши мумкин деган ўй пайдо бўлган. Бу далилларни олиб қолиш учун уни қўлга олишган. Ҳеч қандай видео йўқ эканлигини билганда, улар текширув ишларини олиб бориб, етакчисини қўлга олдик деб рапорт беришга қулай бўлган.

Милиционер Тургунбек Таиров Асқаров қичқирганини айтади. У унинг қуролини тортиб олишганини билдиради. Бу ерда эслатиб ўтадиган нарса, милиционерлар аввалроқ ҳеч қандай қурол бўлмаганини айтишган эди. Балки, фақатгина Таировда эмас, бошқаларда ҳам қурол бўлгандир? Сулайманов ўқ отилганда вафот этган бўлиши мумкин.

Бу ерда кўрсатма берган барча гувоҳлар, жабрланганлар воқеани қандай бўлганини айта бошлашганига эътиборингизни қаратгим келади. Бироқ бу холларда прокурорлар туриб савол бериб қолишади: «Асқаров тўғрисида нимани айта оласизлар?». Шунда гувоҳлар, у ҳақда эслаб, айта бошлашади: «Асқаров ҳокимни гаровга олиб,  қолганини ўлдиринглар деган».

Воқеа бўлган жойда тузилган протоколни кўринглар. У қандай қилинган, схемалар қандай чизилган? Бу уларнинг ҳамкасби, милиция ходимини ўлими тўғрисидаги иш. Схема эса қандай чизилган? Бу протоколга таяниб воқеа бўлган жой тўғрисида арзирли маълумот ололмаймиз, сабаби масштабни сақлашнинг бирорта ҳам шарти бажарилмаган.

Воқеа бўлган жойнинг схемасини тузсанг, масштаб ўлчами кўрсатилиши зарур. Биз турли объектларнинг орасидаги масофаларни аниқ билишимиз керак. Схемани биринчи синф ўқувчиси чизгандай. Бу олиб борилган текширув ишларининг даражаси тўғрисида маълумот беради.

Жасадни (ўликни) текшириш протоколи 14-июнда тузилган. Жасадни воқеа бўлган жойда, уни ўша ердаги объектлар билан алоқасни текшириш керак эди, шунда у қаерда ётганини аниқлай оламиз. Бу қилинмаган, текшириш бошқа жойда олиб борилган. Шунинг учун бизда Миктибек Сулаймановнинг туғишгани елкасига яқин қисмларида ўқ теккан жойни кўргани тўғрисида айтгандан сўнг шубҳа туғилган. Милиция ходимлари балки, қуролли бўлганини билганимизда бунга алоҳида эътибор бериши керак бўлар.

Ростини айтганда, соҳта турда гувоҳларни жабрланган томон қилишган. Суд адолати учун улар судга навбат билан кириб, кўрсатма бериши керак эди, бироқ бунинг ўрнига улар бирга ўтиришиб, бир-бирларининг айтганлирини эшитиб туришган, натижада уларнинг барчаси етти бир хил кўрсатма беришди. Улар ҳеч нарса эшитмаганмиз деб чиқишди.

Асқаров жабрланганларга нисбатан экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорлар билан таништирилган эмас. Агар терговчи экспертиза олиб бориш тўғрисидаги қарор чиқарса, гумондор ҳам ўша қарор билан таништирилиши керак. Унинг экспертиза тайинланганда бутунлай ҳуқуқлар тўплами бор: у экспертни четлатиш тўғрисида илтимос хат бера олади, у экспертизани бошқа эксперт маҳкамасида ўтказилсин деб ариза бера олади. Иккинчи марта экспертиза ўтказа олмайсан, сабаби кўкарган жойлар вақт ўтган сари соғайиб кетади.

Кўприкда 500 киши бўлган дейишмоқда. Сайдуллаев кўчасида ҳам кўпчилик бўлган. У ерда ўшанда юрган 500 кишининг қолгани қаерда? Бутун қишлоқдан айблов органлари кимнидир топиши керак эди. Ҳеч ким йўқ.

Бир томондан Асқаров вақтли ҳукумат учун қулай фигура бўлди, иккинчи томондан бу [милиция ходимлари томонидан Асқаровдан] ўч олиш бўлди.

Мен бугун бир қоғозни кўрсатдим, биз Аsman.kg сайтида бир мақола топдик, МХДҚга мурожаат қиляпмиз. Кейин бизга МХДҚнинг бир ёш ходими келди  тушунтириш хати йиғиб олиб, расмий турда бош тортиш учун. Сўнг ушбу маълумот мақола буюртмачиларига «оғдарилиб», кейинги куни Азиза Абдирасуловага ҳужум бўлмоқда. Мен ҳозир ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ҳеч бирига ишонмайман, шунинг учун уни органлар билан бўлиша олмайман.

Мен ҳақимда сен адвокатсан, демак, доллар билан пул топасан дейишади, лекин пул олдин ҳам бўлмаган, ҳозир ҳам йўқ. Бозор-Қўрғонда эса 2010-йилнинг воқеаларидан кейин ким бойиб кетди? Ким фойда кўрди? Ҳозир ўша ерга бориб текширсангиз, барчасини ўзингиз тушунасизлар.

Агар суд Асқаровни оқласа, бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш системасига одамни қийнаш нотўғри деган энг яхши сигнал бўлади, бу суд ислоҳатида олдинга ташланган қадам бўлади.

Агар уни оқласанглар, эл ҳаддан ошиб бўлмаслигини, йўлингни тўсувчи куч бор эканлигини, қоидани бузиб бўлмаслигини тушунади. Бу суд ислоҳатини ривожлантиради.

Ҳукмни кучида қолдирсангиз бундан кейин ҳам кишини қийнашлар бўлаверади, инсон ҳуқуқларини бузса бўлади деган сигнал берилади. Унда суд ислоҳатининг ғояси билан хайрлашаверса бўлади.

Мен Асқаровни жиноят аломатлари бўлмагани учун оқлашни илтимос қиламан, сабаби ҳеч қандай патронлар, ҳеч қандай гаровга олиш бўлмаган.

Муаллифлар: Сезим Канибекова, Алмир Алмамбетов
Видео: Александра Ли