БМТ комиссари: Асқаровга чиқарилган ҳукм суд тизимининг камчиликларига ишора қилади

723

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссари Зейд Раад аль-Хуссейннинг билдирувига кўра, Чуй вилоят судининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукми БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қарорига зид келади.

«БМТнинг инсон ҳуқуқи бўйича комитетининг Асқаров ноқонуний қамоққа олинган, инсон чидаб бўлмас шароитларда ушлаб турилганини, унга нисбатан қийноқлар бўлаётганини ва у ўзини ҳимоя қилишга тегишли тайёргарлик кўришга имкон олмаган деган қарорига суднинг ҳукми қарши келади », — дейди аль-Хуссейн.

Унинг сўзларига кўра мазкур суд иши Қирғизистоннинг «суд ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги камчиликларни очиқ-ойдин кўрсатиб қўйди».

БМТнинг инсон ҳуқуқи бўйича миллий комиссари Қирғизистонни яна бир марта Асқаровнинг иши бўйича адолатлиликка эришиш учун уни «холис, объектив» қараб чиқишга чақирди.

«Асқаров бўйича қарорни инкор қилиш тўғрисида инсон ҳуқуқи бўйича комитетнинг чақириғини яна бир бор эсга олиб, адолатлиликка эришиш учун Қирғизистонни холис, объектив ва аниқ текшириш олиб боришга ва суд текширувнини таъминлашга чақираман», — деди аль-Хуссейн.

Унинг таъкидлашича, БМТнинг таклифи бўйича Қирғизистон холис суд текширувини олиб бориб, Асқаровга процессуал кафолатларни бериши керак эди.

Миллий комиссарнинг фикрича, Асқаровнинг миллати ўзбек бўлганлиги сабабли суд жараёни бошидан охиригача қирғиз тилида ўтганлиги сабабли унга таржимон берилиши керак эди.

Чуй вилоят суди 24-январда Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини кучида қолдириб, унга қўйилган барча моддалар бўйича айбдор деб қарор чиқарган.

Асқаровни умрбод эркидан ажратиш қарори 2010-йили чиқарилган эди. У «оммавий тартибсизликларни уюштириш», «миллатлар аро низони қўзғатиш» ва «одам ўлдиришда иштирок этиш» моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Асқаров 2010-йили Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро қасдлашиш вақтида қамоққа олинган. Ҳуқуқ тартибот органлари у Бишкек-Ўш йўлини ёпишни уюштирганлардан бири, мана шу йўлни ёпишда милиционерларни калтаклаб, бир милиция ходими ёқиб юборилди деб айтишган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокатлари тергов органлари унинг айбини исботлай олмаганини, айблов эса Асқаров бир вақтлар лавозимини суистеъмол қилганлиги учун танқид қилиб келган милиция ходимининг кўрсатмаларигагина асосланганини айтишмоқда.

2016-йили БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети Асқаровни қамоққа олиш «ноқонуний бўлган», тергов ишлари қийноқлар билан бўлган деб Қирғизистонни танқид қилгандан кейин суд унинг ишини қайта кўриб чиқа бошлаган.

БМТнинг комитети Қирғизистонга Асқаровни бўшатиш кераклигини тавсия этди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова