Ўш вилояти: Баскетбол ўйини деб ўқувчилар орасида муштлашув чиққан

770

Ўш вилоятининг Аравон районида баскетбол ўйинидан кейин саккиз ўқувчи ўйин вақтида чиққан келишмовчилик сабабли муштлашишган. Милиция тўрт ўсмирни қўлга олиб уларга нисбатан жиноий иш қўзғади.

Аравон районининг ИИБ матбуот котиби Жанна Сатарбекова Kloop.kgга баскетбол ўйини учун юқори синф ўқувчилари ўзаро муштлашиб кетишганини айтди.

Ўйиндан кейин ўқувчилар далага «гаплашиб олгани» чиқиб, у ерда фикр келишмовчилик муштлашувга айланиб кетган.

Оммавий муштлашувда ўқувчилар пичоқдан фойдаланишган.

«Ҳозирда нима учун уларда пичоқ бўлгани, улар бу пичоқни нимага олиб чиққани аниқланмоқда», — деди Сатарбекова.

Жабрланган тўрт ўсмир касалхонада турли жароҳатлар билан ётишибди.

Милиция муштлашувда жабрланган тўрт ўқувчини олиб кетди. Уларга қарши «атайлаб соғлиққа оғир зарар келтириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.

Улар 6 йилдан 10 йилгача эркидан ажратилиши мумкин. Ҳозир улар тергов изоляторида (ТИЗО) тергов битгунча ўтиришади.

Муаллиф: Айзада Акилбекова