Асқаров айбдор деб топилиб, уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми кучида қолди

778

Суд ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга ҳукм чиқарди. У барча моддалар бўйича айбдор деб топилиб, уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм ўз кучида қолди.

Чуй вилояти судининг коллегияси Асқаровни барча қўйилган айбларнинг моддалари: «оммавий тартибсизлик уюштириш», «миллатлар аро низони қўзғаш» ва «одам ўлдиришда иштирок этиш» бўйича айбдор деб топди.

«Суд коллегияси Асқаровнинг қийноққа учрагани тўғрисидаги сўзлари даргумон эканлигини, сабаби уч давлат руҳшуноси Асқаровни "ёлғончи ва ҳушомадгўй" деб хулоса чиқарган. Адвокатлар бу факт бўйича гувоҳларни ва бошқа далилларни тақдим қила олишмаган», — деди судья.

Шундай қилиб, ҳуқуқ ҳимоячисининг умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқди. Уни ҳукмга қарши Олий судга арзланишга ҳаққи бор.

Асқаровга ҳукм чиқарилгандан сўнг у қийқириб, муддатсиз очлик эълон қилишини айтди.

Асқаров 2010-йили умрбод озодликдан маҳрум қилинган. Унинг қамалишини «ноқонуний» деб топиб, ҳукуматга ҳуқуқ ҳимоячисини қўйиб юборишни маслаҳат берган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қарори сабабли иш қайтадан кўрилмоқда.

Асқаров ўзи ким?

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубида яшаган этник ўзбек ва ҳуқуқ ҳимоячиси. У милициянинг қийноқлари тўғрисида маълумот бергани сабабли танилган. 15 йил оралиғида «Ҳаво» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган.

Асқаров 2010-йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можаро вақтида қўлга олинган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билдиришича, Асқаров Бишкек-Ўш йўлини тўсишни уюштириб, милиция ходимларини калтаклаб, бир ходимни ёқиб юборган.

Бозорқўрғон суди Асқаровни «тартибсизлик уюштирганликда», «миллатлар аро нафратни қўғатганликда» ва «одам ўлдиришда иштирок этиш»да айбланган. 2010-йил охирида суд Асқаровни умрбод панжара ортига қамаган, бироқ Асқаров айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз одам қамоққа олинган.

Асқаровнинг оқловчилари бу айбловлар «негизсиз» деб айтиб келишган. Гувоҳлар эса Асқаров воқеа бўлган жойда йўқ бўлганлигини тасдиқлашган.

Суднинг қароридан кейин ҳуқуқ ҳимоячисининг оқловчиси Валерьян Вахитов барча жараёнлар қонун бузарликлар билан бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўар, ҳуқуқ ҳимоячисининг уйида уй эгалари йўқ бўлган вақтда тинтув бўлган ва далиллар «етарли эмас».

Мустақил экспертлар, ҳуқуқ ҳимоячиси қийноқларга учраганини ва Қирғизистон ҳукумати унинг даъволарига эътибор қаратмаганликда айбланганини билдиришган. Бундан ташқари, текшириш жараёнида процессуал меъёрлар бузилганини ва Аскаровнинг ҳимояланишига имкон берилмаганлигини ҳам қўшимча қилган.

Муаллиф: Сезим Канибекова