МҲДҲ тинтувга "тўсқинлик қилгани" учун ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши иш қўзғаши мумкин

750

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Бир Дуйно — Кыргызстан» ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари экстремизм бўйича гумонланган одамни қўлга олишга тўсқинлик қилганларини билдирди. Фонд раиси махсус хизматининг билдирувини инкор қилди, унинг сўзларига кўра қўлга олиш вақтида уларнинг ходимлари бўлмаган.

МХДҚнинг билдируви бўйича «Бир Дуйно — Кыргызстан» ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари «Хизб ут-Тахрир» ташкилотига алоқаси бор деб гумон қилинган одамни уйида «тинтув олиб боришга тўсқинлик қилишган».

Махсус хизматлар ҳибсга олинганни жиноят ва жазо кодексининг «Миллий (этнослар аро), ирқий, диний ёки ҳудудлар аро низони қўзғатишга йўналтирган уюшган ҳаракат» моддаси бўйича айблашмоқда.

Ҳозирда МХДҚ тергов ишларига тўсқинлик қилган ҳаракат бўйича жиноий иш қўзғаш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Бир Дуйно — Кыргызстан» ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг етакчиси Тўлўкан Исмаилова МХДҚнинг билдирувини «ёлғон» деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, қўлга олиш олиб борилган жойда уларнинг ходимлари бўлмаган.

«Бизникилар у ерда йўқ эди. “Бир Дуйно”нинг бирорта ҳам ходими бу ерда бўлмаган […] МХДҚга қўнғироқ қилиб, биз тўғримиздаги маълумотларни рад этишни айтдик, улар "Бир Дуйно”ни айблаш учун қандайдир ёлғон йўлардан фойдаланишмоқда», — дейт у.

Унинг сўзларига кўра, махсус хизматлар томонидан қўлга олинган одам «Бир Дуйно — Кыргызстан»нинг Ўшдаги юристи Валерьян Вахитовга мурожаат қилган.

«Бу киши 19-январда ҳам ёлғон айбловлар билан ушланган эди, 20-январда эса унинг қариндоши Ўшдаги адвокатларнинг бирига [“Бир Дуйно”нинг] мурожаат қилган эди. Валерьян Вахитов уни шахсий адвокат қатори ҳимоя қилган. Бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ», — дейди Исмаилова.

Унинг сўзи бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот доим махсус хизматларнинг «диққат марказида» бўлиб келган. 2015-йили март охирида МХДҚ «Бир Дуйно — Кыргызстан»нинг Ўшдаги идорасида ва адвокат Вахитовнинг уйида тинтув олиб боришган.

Унда МХДҚнинг ходимлари иш учун фойдаланилган ноутбукларни ва ҳуқуқ ҳимоячилари ишлаётган жиноий ишлар бўйича материалларини олиб қўйишган.

Тинтувлар «экстремизмга» алоқаси бор бўлиши мумкин деб гумонланаётган америкалик журналист Умар Фарукка сабабли олиб борилгани учун унда махсус хизматлар адвокатларнинг ўзига ҳеч қандай даъво қилинмаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова