Тожикистон ҳукумати: Чегарадаги низони қирғиз қишлоғининг етакчиси қўзғаган

708

Тожикистоннинг миллий хавфсизлик давлат қўмитасига қарашли чегарачиларнинг билдирувига таянсак, Тожикистон билан Қирғизистон фуқароларининг орасидаги чегарада юз берган жанжалнинг сабабчиси Кўк-Тош қишлоғининг раҳбари Разия Осорова бўлиб ҳисобланади. Уларнинг сўзларига кўра, у чегарага яқин жойлашган тожик қишлоғининг фуқароларини Қирғизистон фуқаролигини олишга «мажбурлаган».

Тожикистон МХДҚ чегара ҳрабийларининг матбуот котиби Мухаммад Улуғходжаевнинг айтишича, чегарадаги жанжал бўлган жойда Осорованинг фитна ҳаракатлари сезилган.

Тожикистон чегарачиларининг версияси бўйича футбол ўйинидан қайтиб келаётган тожик қишлоғининг уч яшовчисига 15 қирғизистонликлар ҳужум қилишган.

«[Тожик қишлоғининг яшовчилари] қирғиз қишлоғи Кўк-Тош орқали ўтиши керак эди. Мана шу ерда уларга Қирғизистонннинг 15 нафар ёш фуқаролари ҳужум қилиб, калтаклашган», — дейди у.

Тожикистон томони Кўк-Тош қирғиз қишлоғининг яшовчилари можарони ҳал қилиш учун Исфарадан келган милиция ходимларини ҳам калтаклашган деб билдирмоқда.

Тожик МХДҚнинг чегара ходимлари можаро чиқишига асосий сабабчилар деб Кўк-Тош қишлоғининг раҳбари Разия Осоровани ва унинг ҳамқишлоғи Зайниддин Хурамовни айтишмоқда, жанжал бўлган вақтда у маст ҳолатда бўлган дейишади.

«Унинг мақсади Тожикистон фуқароларини чегарага яқин жойдан Соғд вилоятининг атрофига кетишга мажбур қилиш ёки уларни Қирғизистон фуқаролигини қабул қилишга мажбурлаш бўлган», — дейди Тожикистоннинг МХДҚнинг чегара ҳарбийси.

Осорованинг ўзи эса жанжал вақтида уни тожик қишлоғининг яшовчилари калтаклашганини Kloop.kg сайтига билдирди.

Унинг сўзларига кўра, 30га яқин тожик фуқаролари Кўк-Тошнинг қишлоқ бошқармасига келиб, уни куч орқали олиб чиқиб кетиб, чегарага олиб бориб калтаклашган.

Ҳозирда қишлоқ раҳбари Боткен касалхонасида.

Жанжал вақтида қарши томонлар бир-ирига тош отиб, бир уй, икки ўлка фуқароларига тегишли тўрт автомашина жабрланган.

Томонлар жанжал сабабларини текшира бошлашди.

Чегаранинг бу қисмида икки ўлканинг фуқаролари орасида келишмовчиликлар тез-тез бўлиб туради. Сўнги марта 2015-йили ёзда бўлган. Икки кун Кўк-Тош қишлоғи билан Сомониён қишлоғининг яшовчилари бир-бирини тошбўрон қилган. Буни натижасида 13 киши жабрланган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова