Тожикистон милиционерларига озиш вазифаси топширилди

834

Озиш тўғрисидаги буйруқни Тожикистоннинг ички ишлар министри Рамазон Рахимзода чиқарди. Энди тожик милиционерлари ўз ишидан ажралиб қолмаслиги учун ортиқча вазн билан курашиши керак бўлди.

Рахимзоданинг фикрига кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги ходимларнинг ортиқча вазнда бўлиши уларнинг фаолиятига зарар қилади.

«Ходим семириб кетди, […] у кўп еб, кам ҳаракат қилади. Бу билан бир нарса қилиш қийин, қандайдир бир чора кўриш керак, бўлмаса вазни ортаверади, бу эса унинг ишига салбий таъсир кўрсатади», — деб ҳисоблайди тожик министри.

Министрнинг сўзларига кўра, ўлканинг кўп милиция ходимларида ортиқча вазнлилик кузатилади, бу бўй ва оғирлик бўйича халқаро талабларга тўғри келмайди. Милиционерларнинг ортиқча килограммларини у «меъёрдан чиқиш» деб баҳолади.

Министрнинг буйғури бўйича бундан кейин меъёр деб «бўйнинг узунлиги 168-170 см, оғирлик эса 75 килограммдан ортиқ бўлмаслиги» ҳисобланмоқчи.

Милиция ходимларини озишини махсус тузилган комитет назорат қилиб туради.

Тожикистон ИИМининг бир ходими РИА-Новости нашрига берган интервьюсида буйруқ чиқиши билан кўплаган милиция ходимлари "кросс" қилиб, сувда сузиш билан шуғуллана бошлаганларини айтди.

«Ҳозирча биз қандай бўлишимиз керак эканлигимиз тўғрисида аниқ параметрларни ҳеч ким айтмади, бироқ ходимларнинг 50%дан кўпи беш-ўн килограммга озишди», — дейди у.

Тожикистон ИИМининг матбуот хизмати, милиционерлар Рахимзодадан намуна олиши керак дейди. Уларнинг билдирувида министр шахматни «яхши» ўйнайди ва футболда ҳам маҳоратли.

Бироқ милиция ходимларининг иш фаолиятининг пастлаши ортиқча вазнга боғлиқ деган фикрга ҳаммаси ҳам қўшилмайди.

«Ортиқча вазн билан, ҳа, сўзсиз курашишимиз керак, бироқ ИИМ ходимларининг ночор самарасини ошиқча вазн билангина боғлаш тўғри эмас. Семириш жигар, юрак-қон томир тизимининг ишлашига, ҳаракатга салбий таъсир қилиши мумкин. Бироқ мия фаолияти ва одамнинг ҳаракатчанлиги банга боғлиқ эмас», — дейди шифокор Абдулло Давлатов.

Собиқ иттифоқ ўлкаларининг орасида халқнинг семизлиги бўйича Тожикистон охирги ўринда туради, ундан юқори ўринларда Қирғизистон билан Ўзбекистон жойлашган.

Муаллиф: Субанбек Ташбалтаев