Футбол: Қирғизистоннинг Осиё Кубоги саралаш ўйинларидаги рақиблари аниқ бўлди

935

Ҳиндистоннинг, Мьянманинг ва Макаонинг терма жамоалари 2019-йилдаги Осиё чемпионатига чиқиш учун курашда Қирғизистон жамоасига рақиб бўлишади.

Осиё кубогига саралаш ўйинларининг учинчи даврасига қуръа ташлаш маросими 23-январда Абу-Дабида бўлди.

Осиё кубоги — Осиё ўлкалари терма жамоаларининг энг нуфузли турнири — 2019-йили Бирлашган Араб Амирлигида ўтади. Кубок тарихида биринчи марта унинг финал қисмига аввалгидай 16 эмас, 24 жамоа иштирок этади.

Унинг шарофати билан Қирғизистоннинг Осиё кубогига ўтиш имкони катта, ҳар бир гуруҳдан иккитадан терма жамоа ўтишини эсга олсак бундан ҳам ортиқроқ.

Агар жамоа Кубокка ўта олса, бу қирғиз футболи тарихидаги энг кўзга кўринган маваффақият бўлади — давлат мустақил бўлгандан бери миллий терма жамоа ФИФАнинг ёки Осиё футбол конфедерациясининг олдинги турнирларининг финал қисмига бирор марта ҳам ўтмаган.

Ўз гуруҳида Қирғизистон терма жамоаси олдинда деб ҳисобланади. ФИФАнинг рейтингидаги солиштиришнинг юқори позицияси сабабли Александр Крестинин жамоасига қуръа ташлаш вақтида ортиқчалик биринчи марта дуч келди.

Сараловчи ўйинларнинг учинчи доираси йил давомида давом этиб, 2017-йилнинг мартидан 2018-йилнинг мартигача бўлади.

Осиё кубогининг финал қисмида иштирокчиларнинг ярми ҳозирдан маълум — 12 терма жамоа сараловчи ўйинларнинг иккинчи доирасига кейин муддатидан аввал ўтди.

Футбол бўйича Осиё кубоги саралаш ўйинлари учинчи доира:

А гуруҳи: Қирғизистон, Ҳиндистон, Мьянма, Макао

В гуруҳи: ХХДР, Гонконг, Ливан, Малайзия

С гуруҳи: Иордания, Вьетнам, Афғонистон, Камбоджа

D гуруҳи: Оман, Фаластин, Мальдив, Бутан

E гуруҳи: Бахрайн, Туркманистон, Тайван, Сингапур

F гуруҳи: Филиппин, Тожикистон, Яман, Непал

Қирғизистон биринчи ўйинини баҳорада ўтказади — 28-мартда жамоа ўз майдонида Макаонинг ўйинчилари билан ўтказади.

Охирги марта Қирғизистон 2013-йили АФКнинг Чақирув кубогида Макаога қарши ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Сурат: Гүлжан Турдубаева/Kloop.kg
Охирги марта Қирғизистон 2013-йили АФКнинг Чақирув кубогида Макаога қарши ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Сурат: Гүлжан Турдубаева/Kloop.kg

Қирғизистон терма жамоасининг ўтказадиган ўйинларининг рўйхати (эгалари биринчи кўрсатилган):

Қирғизистон – Макао, 28-март, 2017-йил

Ҳиндистон – Қирғизистон, 13-июнь, 2017- йил

Қирғизистон – Мьянма, 5-сентябрь, 2017- йил

Мьянма – Қирғизистон, 10-октябрь, 2017- йил

Макао – Қирғизистон, 14-ноябрь, 2017- йил

Қирғизистон – Ҳиндистон, 27-март, 2018- йил

Муаллиф: Каминат Имирханова