Ҳуқуқ ҳимоячилари Соғлиқни сақлаш минстрлиги билан шифокорларга ОАВ учун изоҳ беришни таъқиқлаш масаласида судлашмоқчи

813

«Бир Дуйно — Киргизстан» жамғармасининг ҳуқуқ ҳимоячилари соғлиқни сақлаш министрлигини ва Бишкек мэрияси қошидаги соғлиқни сақлаш департаментини судга бермоқчи. Бунга шифокорларга маҳкаманинг матбуот хизмати билан келишмагунча ОАВга изоҳ бермасликни маслаҳат бергани сабаб бўлди.

«Бир Дуйно — Киргизстан» жамғармасининг раҳбари Тўлўкан Исмаилова соғлиқни сақлаш министрлиги фуқароларнинг эркин маълумот олиш ҳуқуқини бузяпди деб ҳисоблайди. Соғлиқни сақлаш министрлигига ва Бишкек мэриясининг қошидаги соғлиқни сақлаш департаментига қарши даъво аризаси яқин орада Бишкекнинг Ленин ва Биринчи май район судларига берилмоқчи.

«Министрлик Гиппократ қасамини ичган шифокорларнинг фикр билдириш эркинлигини чеклагаси келаётгани ачинарли», — деди у.

Матбуот котиби Елена Баялинова Kloop.kgга ҳозир икки тортишувли ҳужжат бор эканлигини айтди.

Биринчиси — Соғлиқни сақлаш министрлигининг статс-котиби Жазгүл Кийизбаева имзо қўйган ҳужжат, унда шифокорларга маҳкаманинг матбуот хизмати розилик бермагунча журналистларга изоҳ бермасликка маслаҳат берилади.

Шифокорларни ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан ва изоҳлардан узоқ бўлишга ҳам ундашган.

23533

Иккинчиси — шаҳар соғлиқни сақлаш департаментининг директори Кубаничбек Кулбатиров қўйган таъқиқ. Унга кўра касалхоналарнинг бош шифокорига бюджетда қаралмаган маблағни сўраб ҳукуматга бевосита мурожаат қилишни таъқиқлайди. Қоидани бузганларни лавозимдан четлатишгача бўлган жазо кутади.

23571

«Менинг илк таассуротим, бу ҳужжатлар маҳкамаларни ёпиб, улар фуқароларга очиқ ва аниқ маълумот беришини таъқиқлашга йўналтирилган. Биз тиббиёт ходимлари билан журналистларнинг ўзаро хабарлашишини енгиллаштириш учун 15 йил сарфладик», — деди Баялинова.

Авиаҳалокатда қурбонларга мотам куни 17-январда Соғлиқни сақлаш министрлигидан Бишкекнинг шифокорларига журналистларга изоҳ бермасликка ва Интернетдан фойдаланмасликка таклиф тушган.

Муаллифлар: Александра Титова, Майрамкүл Жанарбек қизи

Фото: «АКИпресс».