Италияда автоҳалокат: 16 мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

894

Венгриялик мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус Верона шаҳрига яқин жойда ҳалокатга учраган. Автобус ёниб кетиб, ёнғинда 16 одам ҳалок бўлган.

Франциядаги курортдан Венгриянинг пойтахти Будапештга қайтиб келаётган автобусдаги ўқувчилар Италиядаги Веронага яқин жойдаги кўприкнинг тўсиқларини сузиб олган. Автоҳалокат сабабларини полиция текширмоқда. Фаразларнинг бирига кўра автобус ғилдиракларида муаммо юзага келган бўлиши мумкин.

aftokatastrofa-v-Italii-ansa-3

Автобус ёниб кетиб, 16 ўсмир ёнғинда қолган. 39 ўқувчини сақлаб қолишга улгиришганига қарамай, уларнинг ичидан 26 нафари жароҳатланиб, касалхонага етказилган. Бир ўқувчи комада.

Ўқувчиларнинг айримлари деразадан чиқиб кетган бўлса, айримлари ёнаётган автобуснинг ичида қолган.

aftokatastrofa-v-Italii-ansa-4

Автобусда жами 55 йўловчи бўлган. Улар 14-18 ёшдаги мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим ўқувчиларнинг ота-оналари бўлган.

Венгриянинг Миландаги бош консули Жудит Тимаффи ANSA италян нашрига хабар қилишича, халок бўлганларнинг кўпини ўқитувчиларнинг бирини шарофати билан қутқариб қолишган. Ўқитувчи ёнғинда жабрланганига қарамай, болаларни ўт ичидан олиб чиққан.

aftokatastrofa-v-Italii-ansa

Болалар ўқиган Будапештдаги мактабда мотам қатори гуллар қўйилиб, шамлар ёқилган.

Бундай сафарларга ўқувчилар ҳар йили чиқишар эди.

Муаллиф: Метин Жумагулов