"Боинг-747"нинг қулаши: компенсация олиш учун ўзини ҳалок бўлганларнинг яқини деб таништирган шахс фош қилинган

782

Бишкекда авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг қариндошиман деб ўзини таништириб, моддий компенсация олишга ҳаракат қилган одам қўлга олинди. У оиласида олти одамни йўқотганини билдирган. Ҳуқуқ тартибот органлари уни фош қилиб қўлга олишди.

Kloop.kgнинг мухбирлари қўлга олинган одам билан фожиа бўлган куннинг эртасига 17-январда танишган. Унда самолёт қулагандан кейин омон қолганлар «Семетей» меҳмонхонасига жойлаштирилиб, у ҳам оиласидан айрилганини тутилиб айтиб берган эди.

Ўзини Азамат Иманбеков деб таништирган одам фожиада онасини, икки укасини ва уч синглисини йўқотганини ҳамда энг кичик синглиси бир ёшга тўлганини айтиб берди.

«Адилет, Мээрим, Айсулушка, у бир ёшга тўлганига энди ўн кун бўлган», — деб айтиб берган у титраган овоз билан.

У фожиа бўлган куни Бишкекда иш излаб юрганини айтиб журналистларни ишонтирган. Унинг сўзларига кўра, отаси вафот этгандан сўнг оиласи билан Жети-Огуздан Дача-Сувга кўчиб келишган.

Уни жабрланган одам қатори матбуот билан сўзлашишига йўл қўймай, унга руҳий ёрдам кўрасатишган. Гуманитар ёрдам билан икки минг сом олгандан кейин у меҳмонхонадан кетиб қолган.

Бироқ кейин унинг ёлғонини тезкор хизматлар аниқлаб чиққан. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Zanoza маълумот агентлигига айтишган.

Zanoza ёзишича, қўлга олинган одамнинг асл исми Кайипбек Шакеев. Унинг қариндошлари ва яқинлари ҳалок бўлмаган ва авиаҳалокатга алоқаси йўқ.

Шакеевни вақтинча ушловчи изоляторга киритиб, унга қарши «Товламачилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғашган.

Муаллиф: Александра Титова