"Боинг 747"нинг қулаши: Дача қишлоғининг жабрланган турғунларидан бири кўз юмди

902

Самолёт қулаганда танасининг 45 фоизи куйиб кетган Дача-Сув қишлоғининг яшовчиси жонлантириш бўлимида вафот этди. У оиласидагилардан ёлғиз омон қолган эди.

Сагинбек Рахманов 4-шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимида вафот этди. Унинг танасининг 45 фоизи куйиб кетиб, касалхонага оғир аҳволда тушган.

Дача-Сувнинг 29 ёшдаги яшовчиси оиласида омон қолган ёлғиз одам эди. Самолёт қулаганда унинг икки қизи ва ҳомиладор аёли қурбон бўлган эди.

Унинг оиласи Ноокен районида дафн қилинган.

Рахманов «Боинг-747»нинг қулашида ҳалок бўлганларнинг 39-бўлиб қолди. Самолёт ҳалокати натижасида Дача-Сув қишлоғидаги 60га яқин одам яшаган 23 уй вайрон бўлган.

Қолган уйларда одамлар яшаб, уларга гуманитар ёрдам берилмоқда.

Уйсиз қолганлар эса вақтинча Бишкек шаҳридаги «Семетей» меҳмонхонасига кўчирилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов