Қозоғистон: Интернетда қўл телефонлари орқали авторизациялаш қоидаси инкор қилинди

797

Қозоғистонда интернет сайтларга мобил рақамлар орқали авторизация киритиш режалаштирилаётган эди. Бироқ жамоатчиликнинг фикри инобатга олиниб, бундан ғоядан бош тортилди.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг коммуникация ва маълумот министри Даурен Абаев ўзининг фейсбук саҳифасида билдирди.

Даурен Абаев билдиришича, интернет фойдаланувчиларининг деанонимизацияси [изоҳларни аноним турда қолдириш мумкин эмаслиги] «троллинг» билан курашиш ва ёлғон маълумот билан курашишга йўналтирилган. Бироқ жамоатчиликнинг таклифлари ҳисобга олиниб, қонун лойиҳасидан бу қоида олиб ташланган.

Даурен Абаев. Сурат: Kaztrk
Даурен Абаев. Сурат: Kaztrk

Бу вақтгача интернет фойдаланувчилари фикр билдириш учун мобил телефони орқали авторизациядан сўнгра фикр қолдириш имконини берувчи «Маълумот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонун актларига ўзгартиришларни ва қўшимчаларни қиритиш тўғрисида» қонун лойиҳасига тузатишлар киритиш режалаштирилган эди.

Қозоғистоннинг инвестиция ва ривожланиш бўйича министрлигининг вакили Михаил Комиссаровнинг сўзларига кўра, бундай усул «ахборот урушига ва миллатлар аро низони қўзғашга» чек қўйишга имкон беради.

Агар деанонимизация бўйича қоидалар кучга кирса, қозоқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари потенциал хавфли бўлган фойдаланувчини телефон рақами орқали аниқлаб олар эди.

Муаллиф: Метин Жумагулов