Теҳронда 17 қаватли уй қулаб, 20дан ортиқ одам вайроналар остида қолди. Нималар маълум?

903

Эроннинг пойтахтида ёнғин оқибатида кўп қаватли эски уйлардан бири қулаб тушди. Ўнлаган одамлар ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ ўт ўчирувчилар вайроналар остида қолди. Уларни қутқариш ишлари икки кундан бери давом этмоқда.

19-январда 200га яқин ўт ўчирувчилар Теҳроннинг кўп қаватли эски уйларидан бири — 17 қаватли «Пласко»даги ёнғинни ўчиришга келишган.

Ёнғин уйнинг 9-қаватида маҳаллий вақт бўйича тахминан тонги соат 9да чиққан. Ўт ўчирувчилар ёнғин билан курашаётганда у юқори қаватларга ҳам ўтиб, бинонинг қулашига олиб келган.

Сурат: AFP
Сурат: AFP

Бинонинг қулаши 20 ўт ўчирувчининг ўлимига сабаб бўлди, 25 нафари ҳамон вайроналар остида. Уларни қутқариб қолиш учун қутқарувчилар 2 кундан бери кўп қаватли уйнинг вайроналарини тозалашмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, турли идоралар, савдо марказлари жойлашган уйнинг 3 қавати қолган.

Сурат: EPA.
Сурат: EPA.

Ёнғин хизматининг етакчиси ҳамкасбларини омон қолиш умиди йўқлигини тан олди.

Вайроналар остида савдо расталарининг эгалари ва маҳаллий ОАВларнинг икки мухбири қолганлиги тахмин қилинмоқда.

Иморат қулаганда 80дан ортиқ одам жабрланган, уларнинг бир қисми касалхонада. Эроннинг буюк лидери Аятолла Хаменеи жабрланганлар билан учрашди.

Сурат: EPA.
Сурат: EPA.

Полиция «Пласко»да ёнғин чиқиши бўйича текширув ишларини бошлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумоти бўйича бино эгаларига хавфсизлик масаласи бўйича бир қанча огоҳлантириш берилган.

«Пласкодо» аввал ҳам ёнган эди. Бинода дўконлардан ташқари газлама тўқувчи кичик ишхоналар ҳам жойлашиб, газлама зиналаргача ёйилиб турарди. Бино эски бўлиб ҳозирги талабларга жавоб бермас эди. У 1962-йили қурилган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов