Соғлиқни сақлаш минстрлиги шифокорларга ОАВга изоҳ бермасликни тавсия этди

751

Соғлиқни сақлаш министрлиги тиббиёт ходимларига  журналистларга изоҳ бермасликни ва интернетдан фойдаланмасликни таклиф қилди. Фармонга кўра, бундай қарор «ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган турли аниқланмаган маълумотлар сабабли» қабул қилинган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маълумотни бўлишмасликни ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмасликни таклиф қилган фармонга соғлиқни сақлаш министрлигининг (ССМ) янги статс-котиби Жазгул Кийизбаева имзо қўйган.

Фармонга кўра, 17-январдан бошлаб тиббиёт ходимлари журналистларга интервью беришдан аввал ўз иш ҳаракатларини ССМнинг матбуот хизмати билан келишиши керак.

Сурат: 24.kg
Сурат: 24.kg

Тиббиёт ходимларига Қирғизистондаги соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ ҳар қандай изоҳни беришдан сақланиш кераклиги таклиф қилинди.

Агар тиббий маҳкаманинг ҳолати тўғрисидаги  «аниқланмаган маълумотни» ОАВга берилса, бундай ҳолда жавобгарлик ўша ташкилотнинг етакчисига юкланади.

Бу вақтгача ОАВда Бишкекдаги ўликхонанинг ночор ҳолати бўйича материалларнинг серияси пайдо бўлган эди.

Ўликхонанинг ҳолатини ночор эканлиги бўйича ССМнинг матбуот марказининг маслаҳатчиси Елена Баялинованинг фейсбукдаги постидан кейин маълум бўлган.

Елена Баялинова жамоатчилик диққатини ўзликхонадаги жуда ҳам ночор ҳолатга бурган. Бишкекнинг ўликхонаси 38 кишининг умрига зомин бўлган «Боинг-747»нинг қулашидан кейин муҳокама марказига тушган.

«Шифокорларга: “Шикоят қилманглар, ҳеч нарса сўраманглар!” деб айтишади. Кейин улар ҳеч нима дейишмайди. Ўрта аср шароитида ўрта асрдаги асбоблар билан ишлаганини ҳам, кўп нарсани ўз ҳисобидан сотиб олган, шунингдек, ўз биоматериалини тадқиқотга сарфлаганини ҳам айтишмайди…», — деб ёзган у.

У республика суд-тиббий экспертиза бюросининг  ўликларни текшириш бўлимининг раҳбари Эрмек Максутов ўликхона ҳолати тўғрисида айтиб берган видеони ҳам эълон қилган.

Шундан кейин бир депутат ССМга қўнғироқ қилиб, қийинчиликлар тўғрисида айтиб беришгани учун уришганини, бу  билан улар ўлканинг обрўсига зарар келтиришини айтгани маълум бўлган. ССМга қайси депуутатнинг қўнғироқ қилгани номаълум бўлмоқда.

Депутатнинг танбеҳи журналистларни норози қилган. «Бешинчи канал» мухбири Юрий Копитин ўликхонадаги ва парламентдаги иш шароитларини ўз теле лавҳасида солиштириб кўрган.

http://

Унда муаллиф ўликхонани қуйидагича таърифлаган: «Ўликларни сақлаш камераси тўлиб чиққан. […] Ҳидига одам чидолмайди. […] Маблағни кўп қисми эски иморатни ушлаб туришга кетади, бино эса нураб бормоқда».

Журналистнинг сўзларига кўра, ўликхонадаги шифокорлар ўз иши учун 5-6 минг сом олишади, айрим асбобларни эса ўз пулларига сотиб олишга мажбур.

Моргнинг лавҳасини парламент биносида давом эттиради.

Копитин фойедаги жиҳоз «жуда қулай, юмшоқ эканлигини», буфетда «таомни танлаб еса бўлишини» айтади. «Парламентдагилар маънавий озиқ тўғрисида ҳам ўйлаб қўйишган — уларнинг талаби билан намозхона қурилган […] Ўзларининг кутубхонаси ҳам бор», — девом эттиради баёни давомини муаллиф.

Копитиннинг сўзи бўйича депутатлар ўз иши учун 50 минг сом олишади, қўшимча ҳам талаб қилишади.

Юрий Копитиннинг сюжети 19-январда чиқиб, кейинги куни депутатлар журналистларни ўликхона ҳолатига боғлиқ «норасмий учрашувга» чақиришган.

Бироқ улар ўликхона ҳолатига боғлиқ суҳбатнинг тўртдан бирида бўлган вақтни бўлишиб, қолган вақтни гематология, онкология, тиббиёт ва лабораториянинг ҳолатини муҳокама қилиб ўтказишган. Қирғизистон тиббиётида муаммо кўп эканлиги айтилиб, бироқ ана шу муаммоларни ҳал қилиш муаммоси тўғрисида сўз бўлмаган.

Учрашувда депутатлар ўликхона ходимлари энг паст бўлган 5000 сом маошга қўшимча ишнинг зиёни учун бир ҳафтада икки марта бир литрдан сут олишларини ҳам эслатишган.

Депутат Елена Строкова ССМга депутатнинг қўнғироқ қилганига шубҳа билдирди.

«Ким бўлса ҳам қўнғироқ қилиб "мен депутатман" дейиши мумкин. У киши оддий фуқаро ёки ижроий ҳукуматдан эмаслигига кафолат йўқ. Ундай бўлса бу сўзларнинг маъносини илғашнинг кераги йўқ», — деди у.

Бироқ парламентарийлар ўликхона шароитини ночор эканлиги бўйича арзланганларга норози бўлган ўз ҳамкасбининг номини билишга ваъда беришди. Моргнинг ҳолати қачон яхшиланиши номаълум.

«Галстуксиз» учрашувнинг тўлиқ видеоси:

http://

Муаллиф: Айдай Иргебаева