Трамп АҚШ президентининг хизматига киришди

834

Дональд Трамп расмий равишда Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти бўлди. Трамп ўзининг президентлик қасамёдини бериб, Американи «қайта буюк» қилишга ваъда бераётганда, қўшни кўчаларда полиция норозилик намойишига чиққанларни тарқатиб турди.

Американинг янги президентининг инаугурация маросими ҳар доимгидай Вашингтонда ўтди.

Трамп маросимга рафиқаси Мелания билан келди. Ўз сўзининг бошида янги сайланган президент Барак Обамага ҳукуматни тинчлик йўли билан ўтказиб бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг урфга айлангандай у Библияни ушлаб қасамёд қилди. Вице-президент Майк Пенс ҳам қасамёд қилди.

trump

Сўзи давомида Трамп сайлов олдидаги ваъдаларини такрорлади. У америкаликларни ишсизлик билан турашишини айтиб ишонтирди.

«Сиёсатчилар ривожланиб, бироқ иш ўринлари қолмади, заводлар ёпилди. Истеблишмент сизлардан эмас, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида ўйланган. [...] Бироқ бунинг барчаси шу ерда, ҳозирдан бошлаб ўзгармоқчи», — деб сўз берди Трамп.

Трампнинг сўзи унинг танланиши билан ҳукумат «халқнинг қўлига ўтади» деган гапи билан эсда қолди.

«Бугун биз ҳукуматни бир президентнинг администрациясидан кейингисига, бир партиядан бошқа партиягагина ўтказиб бермасдан, Вашингтон ҳокимиятини сизларга, элга ўтказиб берамиз», — деди у.

Вашингтондаги элнинг қўлида ҳозирча байроқ билан факелларгина бор. Янги президентга қарши бўлган тахминан 150 киши Америка банки билан «Макдональдс» тез овқатланувчи рестораннинг ойналарини синдириб кетишган.

Пойтахтдаги полиция ходимлари норози бўлганларни кўздан ёш сиздирувчи газ билан қувалаб тарқатишга тўғри келган.

Трампнинг сайлашини америка жамоатчилигини бўлиб юборган.

Янги президентнинг рақиблари уни ирқчилик, аёлларга ҳурматсизлик қилиш ва унинг бизнеси билан президентлигининг ўртасидаги манфаатларнинг тўқнашуви бўйича айбламоқда.

Бизнесмен Трампнинг 2016-йилнинг ноябридаги ғалабаси дунё жамоатчилиги учун кутилмаган бўлди. Сайлов якунигача ҳам хатто косерватив сиёсатчилар ҳам уни мағлуб бўлади деб тахмин қилишган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Agence France-Presse, Bloomberg