Баптист аёлни қайта кўмиш бўйича иш: Уч айбланувчи шартли муддатга кесилди

864

Қайта кўмилган баптист аёлнинг қизи Жилдиз Азаева бу иш бўйича қўлга олинган уч киши уч йилга шартли равишда кесилганини хабар қилди. Унинг онаси Канигул Сатибалдиеванинг жасади уч марта қайта кўмилган, сабаби у тирик вақтида насроний-баптист динига амал қилганлиги туфайли ҳамқишлоқлари уни мусулмонлар қабристонига дафн қилишга қарши бўлишган.

Азаева судланган ёш болалар «кимларгадир қурол бўлиб қолди» деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, унинг онасини қайта қазиб чиқаришга 50га яқин киши иштирок этишди.

«Қазиб чиққан болаларгина жазога тортилиб қолди. У ерда қолган 40қа яқин киши оқсоқоллар эди», — деди у.

Энди уч ёш йигит ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг назоратида бўлади.

«Улар шу вақт ичида бошқа жойга кета олишмайди. Бир йил ичида назорат остида бўлишади, бир оз қонун бузса қамалади», — деди у Kloop.kgга.

Бу вақтгача тергов ноқонуний қайта кўмишга беш киши иштирок этганини аниқлашган. Улар жиноят кодексининг  «Марҳумлар жасадини ёки улар кўмилган ерни топташ» моддаси бўйича айбланишган, бунинг учун улар икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.

Азаева маҳаллий маъмурият раҳбари Сонунбек Акпаралиев ва район имоми Шумкарбек Чиналиев жавобгарликка тортилишини талаб қилиб келган — унинг сўзларига кўра, амалдор ҳеч нарса қилмаган, дин ходимлари эса қишлоқдагиларни жасадни қайта кўмишга «ундаган». У ўзининг амалдорлар бўйича ёзган аризаси ҳуқуқ тартибот органларида кўриб чиқилаётганини айтди.

Дини учун қайта кўмиш

76 ёшдаги Канигул Сатибалдиева 2016-йилнинг октябрида вафот этгандан сўнг Сари-Талаа қишлоғидаги мусулмонлар қабристонига унинг жасадини маҳаллий яшовчилар кўмдиришмаган. Унга Сатибалдиеванинг дини сабаб бўлган — у тириклик вақтида насроний-баптист динига тутинган.

Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева онасини маҳалли қабристонга қўйишга руҳсат сўраб ҳокимият билан маҳаллий давлат органларига мурожаат қилиб бир неча кун юрган. У синглиси билан бирга маҳаллий имомларнинг талаби билан ҳамқишлоқларининг кўз олдида ислом динини ҳам қабул қилишган. Шунга қарамай, уларнинг оансини маҳаллий қабристонга дафн қилдиришмаган.

Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси бу бўйича берган изоҳларида 90-йиллари чиққан қонунга кўра турли дин вакилларини бир қабристонга дафн қилиб бўлмаслигини тушунтирган

Унга кўра, агар мусулмон қабристонида бошқа диндаги одам кўмилса, унда марҳум мусулмонлар қийналишади.

Марҳумнинг жасади учун бир йил аввал бошқа баптист кўмилган Ўрукту қишлоғидаги қабристондан ер ажратиб беришган. Бироқ қишлоқ яшовчилари ҳам Сатибалдиеванинг жасадини дафн қилишни таъқиқлаб, у қўшни Сари-Булак қишлоғида насронийлар қабристонига кўмилган. Бироқ ўша куни унинг жасади насранийларнинг талаби билан учинчи марта элга айтилмай бошқа жойга учинчи марта кўмилган.

Марҳум қизининг сўзларига кўра, марҳум оиласи уни учинчи марта қазишга рухсат бермаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова