Россия Батукаевни Қирғизистонга сентябрда ўтказиб беришга тайёр

722

Россия бош прокурори Юрий Чайка криминал авторитет Азиз Батукаев бу йил сентябрда ўз жазо муддатини ўтаб битгандан кейин Россия уни Қирғизистонга ўтказиб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Хавфли жиноятчини ўтказиб беришга тайёр эканлиги тўғрисида Чайка Қирғизистонннинг бош прокурори Индира Жолдубаева билан учрашуви вақтида билдирди.

Ҳозир Батукаев Россияда Чеченистоннинг № 2-ахлоқ тузатиш колониясида жазосини ўтамоқда. 2014-йили уни Грозныйнинг Ленин район суди ўқ отувчи қуролни ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш учун уч йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Унинг жазо муддати 2017-йилнинг 2-сентябрида тугайди. Шундан сўнг, Россия томон жиноятчини ўтказиб бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.

Жиноятчи Азиз Батукаев 2014-йили Қирғизистондан Грознийга кетган — уни Қирғизистоннинг Норин шаҳар судининг бўшатиши 2014-йилдаги асосий можаролардан бири бўлиб қолган.

Уни озод қилишга махсус тиббий комиссия ва оғир режимдаги № 24-колониянинг шифокори қўйган «қон таркибида лейкознинг ортиши» номли дард белгиси асос бўлган.

Суд ўз қарорида агар қамоқдаги кишининг касаллиги кучли эканлиги аниқланса, муддатидан аввал бўшатишга йўл берган жиноят –процессуал кодексининг 363-моддасига таянган.

Батукаев Қирғизистон тарихида касаллиги сабабли қамоқдан чиққан биринчи одам бўлиб қолди.

У вақтда махсус тузилган комиссия ишининг натижаси бўйича Батукаевни озод қилиш ноқонуний деб топилган. Унда бош прокуратура ва парламент депутатлари ҳукуматнинг беш аъзосини, ҳақиқатчини ва Норин шаҳар судининг раисини хизматдан бўшатишга маслаҳат беришган.

Батукаев бир нечта моддалар бўйича унинг ичида оммавий тартибсизликларни уюштириш ва ноқонуний қурол сотиш учун 16 йил, 8 ойга озодликдан маҳрум қилишган.

Бошқа жиноятлари билан у 2005-йили Молдовановка қишлоғидаги колонияга келишган депутат Тиничбек Акматбаевни ва бир неча амалдорни ўлдирган шахс қатори ҳам айбланган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова