Бош прокуратура: Соцфонднинг ходимлари 10 млн. сомга яқин маблағни ўзлаштириб олишган

703

Бишкекнинг Биринчи май район ижтимоий фонд бўлимининг ходимлари полистерин сотишдан деярли 10 млн. сомни ўз ҳамёнига ўзлаштирганини бош прокуратура аниқлади.

Бош прокуратуранинг билдиришича, ижтимоий фонд ходимлари 12 минга яқин полистерни сотиб, тушган даромадни ўзлаштириб олишган.

Натижада давлатга 9 млн. 980 минг сом миқдорида зарар келтирган.

Мазкур факт бўйича Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодексининг «лавозимини суистеъмол қилиш» ва «Ишониб топширилган мулкни ғайри қонуний тарзда ўзлаштириш» моддалари бўйича жиноий иш очилган.

«Лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича ходимлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ёки уларга 4 мингдан 20 минг сомгача жарима солиниши мумкин. Иккинчи модда бўйича эса 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва мол-мулкини мусодара қилиш жазоси қаралган.

Ҳозирда мазкур факт бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Мақола тайёрланаётган вақтда Биринчи май районининг ижтимоий фонди билан боғлана олмадик.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «АКИпресс»