Олматида икки киши вақтинчалик рўйхат учун навбат кутаётиб жон берди

608

Олмати шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатиш марказида 16-январда бир киши вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун навбат кутаётиб вафот этди. Бу январь ичи АХКМда навбат кутаркан содир бўлган иккинчи ўлим.

Сўз бўлаётган киши яшаган жойида аёли билан рўйхатдан ўтиши керак бўлган Олмота шаҳрининг Алатау районининг АХКМда жон берди.

«Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси марҳумнинг номини эълон қилди — у 1964-йили туғилган Жарас Кунтаков бўлган.

«09:42да фуқаро ўзини ёмон ҳис қила бошлади, унга бу ерда хизматда турган тиббий ходимлар ёрдам кўрсатишди. 9:52да тез ёрдам гуруҳи келди, бироқ Жарас Нуркибаевични сақлаб қолишнинг имкони бўлмади», — деб айтилади давлат корпорациясининг  билдирувида.

Воқеага гувоҳ бўлганлар ижтимоий тармоқларга воқеа тўғрисида видео тарқатишди.

Мажлис депутати Аманжан Жамалов «у (марҳум) ўз уйида ҳам ўлиши мумкин эди» деб ҳисоблайди. Депутатнинг фикрича, унинг ўлимини вақтинча рўйхатга туриш учун навбат кутиш билан боғлаш нотўғри.

«Энди ўладиган киши ўлди, бундай соғлиги билан у ўзининг уйида ҳам ўлиши мумкин эди. Билмадим, мен шифокор эмасман, — деди депутат. — Мен ўзимни айбдор деб билмайман, сабаби биз кўп қонун қабул қиламиз, бу қонунни амалга ошириш муҳим нарса, дея оламан».

Бу рўйхатга туриш учун навбат кутганлар орасидаги иккинчи ўлим.

Олмота вилоятининг Или районининг аҳолини рўйхатга олиш марказида 11-январда вақтинча рўйхатдан ўтиш учун келган Боралдай қишлоғининг 59 ёшдаги яшовчиси вафот этган.

Инсон ўлимига сабаб бўлган воқеаларнинг олдини олиш учун «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси оғир касали бор кишиларга халқ кўп бўлган вақтда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига бормасликни маслаҳат берди.

«Эслатиб ўтсак, ногиронларни ва ҳомиладорларга хизмат кўрсатиш учун АХКМларида енгиллиштирилган деразалар ишлайди, 1 ва 2-гуруҳдаги ногиронлар жисмоний имконияти чекланган одамлар АХКМ ходимларини 1414 рақами билан уйга чақира олишади», — деб айтилади билдирувда.

Мажбурий вақтинча рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги қонун

Қозоғистонда мажбурий вақтинча рўйхат тўғрисидаги қонун 7-январдан бери ишлайди. Бу бўйича ўз ҳудудидан чиқиб кетиб бошқа жойда бир ойдан ортиқ яшаган одамларнинг барчаси борган жойида вақтинча рўйхатга туриши керак.

Янги қоидаларни бузганларга полиция огоҳлантириш бериб, шундан сўнг 30 минг тенге (90 доллар) миқдорида жарима солинади.

Янги қоидалар бўйича ижара берувчилар уйини вақтинча рўйхатдан ўтмаган одамларга ижарага бергани учун 22 минг тенгега яқин (тахминан 67 доллар) жарима тўлашади.

Қозоғистон ҳукумати мазкур қонун террорчилик билан кураш учун зарур эканлигини билдирган.

Муаллиф: Александра Титова