Ливияда кема чўкиб йўловчилардан тўрт нафаригина омон қолди

631

Ливияда юзлаган муҳожирларни олиб кетаётган кема денгизга чўкиб, 110 йўловчилардан тўрт нафаригина топилган.

Кўп соатлик қидирувдан сўнг саккиз одамнинг жасади топилиб, ночор об-ҳаво сабабли қолганлари топилмаган.

Халокат шанба куни, 14 январда юз берган. БМТнинг маълумоти бўйича кема ортиқча юк сабабли фалокатга учраган. Муҳожирлар эса Италияга кетаётган бўлган.

Кемадаги бедарак йўқолганларни қидирув ишлари тун бўйи давом этган. Ҳозирда одамларнинг жасадлари Ливия соҳилидан 50 километргача бўлган ҳудудларда қидирилмоқда. Қутқариш ишлари Италия ва француз денгизчилари ҳам жалб қилинган.

Муҳожирларни ташиган аксарият кемалар Ливиядан ноқонуний тарзда чиқади. Контрабандачилар одамлардан юзлаган долларлардан йиғиб, уларни Ўрта ер денгизидан ўтказишни ваъда қилишган.

Бу вақтгача мазкур маршрут бўйича бундай ҳодисалар содир бўлган. Ўтган йилнинг ҳисобидан денгизда 5000га яқин одам чўкиб, бундан ўтган йили 3800 йўловчи контрабанда кемаларидан чўкиб ўлган.

Муҳожирларни олган денгиз кемалари Италияга тез-тез қатнаб туради. Италияга 2016 йили бундай йўл билан 170 мингдан ортиқ одам борган. Кўпчилик муҳожирлар Нигериянинг ва Шимолий Африкадаги ўлкаларнинг фуқаролари бўлиб саналади. Янги йилнинг дастлабки икки ҳафтасида Европага минглаган муҳожирлар келган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: ITALIAN NAVY VIA AP