ИИМ: Судланиб-судланмагани ҳақидаги маълумотномани энди интернет орқали олиш мумкин

655

Судланиб-судланмагани бўйича маълумотномани 14 январдан бошлаб интернет орқали олиш мумкин. Ариза ёзиб қолдирилгандан кейин ўн кун ичида маълумотнома бепул берилади.

Маълумотномани олиш учун аризани emvd.gov.kg сайти орқали ёки махсус терминалнинг ёрдами билан жўнатса бўлади.

Ҳозирда терминал Бишкекда Разаков кўчаси 63 манзилига ўрнатилган (Жумабек кўчаси билан кесилишида).

Ариза ИИМга жўнатилиб, шу маҳкама томонидан текширилади. Ўн кун ўтгандан кейин судланган-судланмагани бўйича маълумотни бепул олса бўлади.

Агар маълумотнома тез орада керак бўлса, унда белгиланган суммани тўлаш керак. Буни ҳам терминал орқали амалга ошириш мумкин.

Маълумотномага 180 сом тўлаб, уни уч суткадан кейин олса бўлади, 230 сомга — бир сутканинг ичида.

Система ҳукумат қошидаги ДРХнинг маълумот базаси билан биргаликда иш олиб бориб, шахсий маълумотлар аризанинг идентификация рақами орқали автоматик турда тўлдирилади.

Ариза берилгандан кейин маълумот ИИМнинг базасига ўтказилиб, ундан сўнг мана шу ариза асосида иш олиб борилади.

Маълумотнома олишга аризани тўлдириш учун:

  • ИИМнинг давлат хизматлари электрон порталига кириш керак;
  • «Хизматлар» бўлимини танлаб, маълумотнома олишнинг муддатини танлаш керак;
  • Паспортда кўрсатилган персонал рақамни ёзиб, шаҳарни танлаб, телефон рақамни қолдириш керак;
  • Агар бепул хизмат тури танланган бўлса, унда система кун ва соатини кўрсатади. Агар пул тўлайдиган тури бўлса, унда QuickPay терминали орқали керакли маблағни тўлаб, билдирувни кутиш керак;
  • Кўрсатилган куни ва соатда маълумотнома берган жойга паспорт ёки туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан бориш керак.

Маҳкама хабарига кўра, фуқаролар яқин орада керакли маълумотномаларни давлатнинг вилоятларидаги ички ишлар бошқармасидан ҳам олса бўлади.

Ҳозирги вақтда судланган-судланмагани тўғрисида маълумотномани қуйидаги манзиллар бўйича олса бўлади:

  • Бишкек, Разаков кўчаси 63 (Қирғизистон Республикаси ИИМининг КИББ);
  • Ўш, Алиев кўчаси 128 (Ўш ИИБ);
  • Жалолобод, Шопоков кўчаси 35 (Жалолобод вилояти ИИБ);
  • Норин, Ленин кўчаси 27 (Норин вилояти ИИБ);
  • Талас, Турдалиев кўчаси 191 (Талас вилояти ИИБ);
  • Қоракўл, Кутманалиев кўчаси 146а (Иссиқ-кўл вилояти ИИБ);
  • Боткен, Разаков кўчаси 4 (Боткен вилояти ИИБ).

Муаллиф: Александра Титова