Конституцияга киргизилган тузатишлар бугун кучга киради (бироқ бари эмас)

635

Президент Алмазбек Атамбаевнинг фармони билан Конституцияга киритилган ўзгартиришлар 15 январдан бошлаб кучга кира бошлайди, бироқ ҳаммаси эмас. Премьер-министрнинг ваколатларини кенгайтириш бўйича ўзгартиришлар президентнинг муддати тугагандан сўнг кучга киради.

Конституцияга киритилган ўзгартиришларнинг кўпчилиги 15 январдан бошлаб кучга кирди. Премьер-министрнинг ваколатларини кенгайтирувчи ўзгартиришлар эса 2017-йилнинг 1 декабридан бошлаб президент Алмазбек Атамбаевнинг президентлик муддати тугагандан сўнг кучга киради.

«Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига 2016 йилнинг 28 декабрида имзо қўйилган. Ўзгартириш киритиш бўйича референдум 2016 йилнинг 11 декабрида бўлиб ўтган.

Қонун матни «Эркин Тоо» газетасида 30 декабрда нашр қилинган. Конституциянинг ўзгартириш киритилгандан кейинги расмий матни 29 январдан кечиктирилмай элга эълон қилинади.

Бу мустақил Қирғизистон тарихидаги конституцияга саккизинчи марта ўзгартириш киритиш бўлиб саналади — 2010 йилдаги референдумда қабул қилинган 2020 йилгача Конституцияга ўзгартириш киритиш таъқиқланган меморандумга қарамасдан киритилган.

Ўзгартириш киртилсин деб сайловчиларнинг 79,59 фоизи овоз берса, 15,4 фоизи бунга қарши бўлган.

Қирғизистон бўйича қонун бузилишлар сабабли 18 сайлов участкасидаги натижалар бекор қилинган. Комиссия 14500 бюллетенни хато тўлдирилгани учун ва сайлоа жараёни бузилиши сабабли яроқсиз деб топган. Кузатувчилар ҳам референдумда кўплаган қонун бузишлар бўлганини айтиб чиқишган.

Конституциявий ислоҳат

Депутатларнинг референдум ўтказиш ташаббуси фуқаровий жамият томонидан танқид қилиниб, унга кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари қарши бўлишган. Уларнинг фикрича, ўзгартиришлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаши мумкин.

Бундан ташқари, ўзгартиришларга қарши бўлганлар бу қадам қонунбузарликлар билан бирга бўлаётганини айтишган. Сабаби 2010 йилдаги конституцияда уни 2020 йилгача ўзгартириб бўлмайди деб ёзилганини сабаб қилишган.

«Бир Бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова қонунни қабул қилишдаги регламенти билан процедурасининг бузилишини айтган. Ўзгартиришлар қабул қилингандан у парламент депутатлигидан бош тортган.

Ўзгартиришларнинг ташаббусчиси ва тарафдорлари билдиришича, ўзгартиришлар ҳукумат бутоқлари орасидаги муносабат яхшиланиб, унинг барқарорлиги ва ўлканинг мустақиллигини мустаҳкамлайди дейди.

Муаллиф: Александра Титова