Атамбаевнинг танқидчилари ортидан тушиш: Жакупова Карамушкинага «ваколатларидан» ошиш учун чора кўришни илтимос қилди

607

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг раҳбари Чолпон Жакупова бош прокуратура билан парламентга мурожаат қилиб, КСДП фракциясининг депутати Ирина Карамушкинага нисбатан чора кўришни илтимос қилди. Собиқ депутат Жакупованинг фикрича, Карамушкина МХДҚдан президент Алмазбек Атамбаевга танқидий фикрларни айтган одамларни жавобгарликка тортиш талаби билан ўз ваколатларини бўрттирмоқда.   

Парламентдаги «Бир бол» фракциясининг собиқ депутати Чолпон Жакупова бош прокурор Индира Жолдубаева номига ва парламент спикери Чинибай Турсунбековнинг номига хат юборди. Жакупова улардан КСДП фракциясининг депутати Ирина Карамушкинага нисбатан ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларининг сўз эркинлигини ноқонуний чеклаётгани сабабли чора кўришга чақирган.

Жакупова ўз хатида билдиришича, Карамушкина МХДҚга бўлган ўз талаби билан ҳозирги Конституциянинг қонунларини бузмоқда. У Карамушкина ҳаракатларини парламентдаги этика ва регламент бўйича комитетида кўриб чиқишни илтимос қилди.

«Депутат Конституция асосида иш олиб бориши керак. МХДҚда ижтимоий тармоқлардаги ҳукуматни танқид қилганларни жавобгарликка тортадиган ҳуқуқ йўқ. МХДҚ миллий хавфсизликни таъминлаш ўрнига депутатнинг талабини амалга оширмоқда. Бу ҳаракат жамоатчиликда жуда салбий қабул қилинмоқда», — деб билдирган Жакупова«Азаттык» билан бўлган суҳбатида.

Ҳуқуқ ҳимоячиси огоҳлантиришча, Қирғизистон президентига нисбатан эълон қилинган салбий маълумотлар жиноят ёки қонун бузиш бўлиб ҳисоблаймайди.

Президент вакили Молдакун Абдилдаев 12-январда ўтган парламент йиғинида билдиришича, бош прокуратура «президент шаънига доғ туширган» фуқароларни судга бера олади.

Жамоат арбоби Эдил Байсаловнинг фикрича, бош прокуратура парламент депутатларига нисбатан чора қўллай олмайди.

«Сизларга яхши маълум бўлгандай, Конституцияга кўра, депутат фаолиятига боғлиқ айтган сўзи учун бир депутат таъқиб қилинмайди», — деб ёзган Байсалов Чолпон Жакупованинг фейсбукдаги саҳифасида.

Bajsalov

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларини кузатиш

КСДПнинг депутати Ирина Карамушкина 2016 йили октябрнинг охирида нима учун махсус хизматлар Атамбаев номига айтилган танқидий фикрларни назорат қилади деб масала қўйган. У МХДҚга расмий талаб билан мурожаат қилиб, президентни танқид қилган фойдаланувчилар тўғрисида маълумот беришни илтимос қилган.

МХДҚнинг раис ўринбосари Болот Суйумбаев депутат Ирина Карамушкинанинг саволига жавоб берди. Хатда махсус хизматлар «давлат раҳбарига нисбатан вақти-вақти билан салбий фикрларни ёзишган» фейсбукнинг 45 фойдаланувчисини топишгани айтилади. 45 фойдаланувчининг ичидан 10 нафарининг яшаш жойи аниқланган, қолган 35 нафарига нисбатан «тегишли ишлар олиб борилмоқда».

МХДҚдан билдирилишича, номлари айтилган ўн фуқаронинг IP манзили чет ўлкада бўлганлиги сабабли «уларга нисбатан чора кўриш ҳозирча мумкин эмас».

Бу махсус хизматлар одамларни президент номига айтилган салбий фикрлари учун текшириб, сўроқ қилинган биринчи ҳолат эмас.

2016 йилнинг декабрида Иссиқ-кўл вилоятининг яшовчиси Атамбаевга нисбатан сатираси учун МХДҚда сўроқ қилинган.

Муаллиф: Александра Титова