Тожикистон: Президентнинг ўғли Душанбенинг мэри бўлди

1021

Тожикистон президенти Эмомали Рахмоннинг ўғли Рустам Эмомали Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг мэри бўлди. Тегишли фармонга унинг отаси имзо қўйди.

Ўттиз ёшдаги Рустам Эмомали собиқ шаҳар раҳбари Мухаммадсаид Убайдуллоевнинг ўрнига келади. Убайдуллоев 19 йил давомида пойтахтнинг мэри бўлиб ишлаган.

Убайдуллоев ўлка парламентининг раиси ҳам бўлган, аниқроқ айтганда давлатда президентдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турган.

Тожикистон ҳукуматида бошқа кадрлар ўзгариши ҳам бўлган.

Янги мэр Рустам Эмомали бу вақтгача давлат молия назорати ва порахўрликка қарши кураш бўйича агентликка раҳбарлик қилган. МДҲ ўлкаларида у энг ёш генерал бўлиб ҳисобланади.

Олдин президент президентликка номзодларнинг ёшини 35дан 30 ёшгача пастлатиш тўғрисидаги қонунини қабул қилган. Таҳлилчилар Рахмон президентлик лавозимига ўз ўғлини тайёрлаяпти деб ҳисоблашади.

«Уч-тўрт йилдан бери Рахмон ўз ўғли Рустамни меросхўр қилиб чиқариши маълум эди. Унинг барча ҳукумат лаовзимларига тайинланиши мана шу версияни тасдиқламоқда», — деган 2015-йилнинг февралида Марказий Осиё бўйича тахлилчи Аркадий Дубнов «Коммерсантка» билан бўлган суҳбатида.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Асосий сурат: «Озоди» радиоси. Тожикистон президенти Эмомали Рахмон (чапда) ва унинг ўғли Рустам Эмомали (ўнгда).