Жалолобод: КСДП шаҳар кенгашининг кўпчилик коалициясига кирмади, сабаби мажлисга келмади

747

Жалолобод шаҳар кенгашида кўпчилик коалиция тузилди. КСДП ва «Кыргызстан» фракцияларининг депутатлари учрашувга йиғинга келмай, натижада мухолифатда қолишди.

Кўпчилик коалицияга «Онугуу-Прогресс», «Республика - Ата-Журт» ва «Ата-Журт» партиялари кирди. КСДП ва «Кыргызстан» партияларининг депутатлари йиғинга келмади, шу сабабли мухолифатда қолишди. Улар мажлисга келишмаганининг сабабини тушунтиришмади.

МСКнинг вакили Дамир Жундубаев янги сайланган депутатларга мандатларини ва кўкрак нишонларини топширди.

Депутатларнинг сони етарли бўлмагани туфайли шаҳар кенгашининг спикерини сайлаш кейинги йиғига қолдирилди. Спикер сайлаш учун 31 депутатнинг 21и иштирок этиши керак. Мажлисга эса 16 киши иштирок этди.

Шаҳар кенгашинга сайлов олдидан Жалолобод ҳудудий сайлов комиссияси КСДПнинг барча депутатларини сайловда иштирок этишдан четлатди. Бунга гендер мувозанат бузилгани ва ҳужжатларни нотўғри тўлдирилгани сабаб бўлган.

МСК Жалолобод ХСКнинг қарорини бекор қилиб, унга сабаб қатори комиссия бир сутка ичида қонун бузарликнинг далилларини келтирмаганлигини билдирган.

Шундан сўнг КСДП номзодларнинг рўйхатини янгилаб, партия сайловда иштирок этишини билдирган ва овоз бериш натижасида шаҳар кенгашига ўтган.

Муаллиф: Сезим Канибекова

Фото: «АКИпресс»