Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси ФИФА рейтингида икки позиция пастлади

687

Халқаро футбол федерациясининг янгиланган рейтингида Қирғизистон терма жамоаси 124-ўринни эгаллади, бу ўтган ойдагидан икки позицияга паст.

Декабрда Қирғизистон терма жамоаси рейтингдаги позицияга ижобий таъсир қилиб,  жамоага балл олиб келадиган бирорта ҳам расмий учрашув ўтказмади.

Осиё минтақасидаги терма жамоаларнинг рейтингинда ҳам Қирғизистон позицияларидан ажраб, 15-ўриндан 16-ўринга тушди. ОФК терма жамоаларининг бошида аввалгидай Эрон турибди.

Қирғизистон Республикаси Футбол федерациясининг расмий сайти билдиришича, 2019-йилнинг Осиё чемпионатига саралаш ўйинларининг учинчи, ҳал қилувчи доирасининг қуръаси 23-январда бўлади.

Янгиланган рейтингдаги позициясига кўра, Қирғизистон саралаш доирасининг қуръаси олдида биринчи саватга тушади. Миллий терма жамоанинг рақиблари бўлиб иккинчи, учинчи ва тўртинчи саватдаги ўлкалар чиқиши мумкин.

Иккинчи саватга: Ҳиндистон, Фаластин, Тожикистон, Вьетнам, Гонконг ва Туркманистон тушди.

Учинчисига: Мальдив, Ливан, Яман, Афғонистон, Хитой, Тайбэйи, Мьянма тўғри келди.

Тўртинчисида: Малайзия, Сингапур, Лаос, Камбоджа, Непал ва Бутан бор.

Қуръа ташлаш вақтида бир саватдаги жамоалар бир гуруҳга туша олмайди, шу сабабли Қирғизистон Иордания, Оман, Филиппин, Бахрайн ва Шимолий Кореянинг терма жамоалари билан учрашмаслиги аниқ.

Шимолий Кореядан ташқари биринчи саватдаги жамоаларнинг барчаси ФИФА рейтингида Қирғизистоннинг терма жамоасига нисбатан юқори позицияда туришларини таъкидлаб ўтиш зарур.

Биринчи босқичда самарали ўйин кўрсатса Қирғизистон ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионатининг финалида иштирок эта олади.

Қирғизистон терма жамоасининг тарихидаги энг яхши натижа қатори 99-ўрин ҳисобланади. Унга терма жамоа ўтган октябрда эга бўлган.

Жаҳон рейтингининг биринчиси бўлиб аввалгидай Аргентина 1634 бал билан ҳисобланади. Ундан сўнг Бразилия (1544) ва Германия (1433) терма жамоалари.

Биринчи ўнликни 1166 балл билан Испания терма жамоаси ёпади.

ФИФА терма жамоалар рейтинги — жамоанинг ҳозирги нисбий кучини аниқлашга ёрдам берадиган система. У ҳар ойда янгиланади.

Балл бериш тизими барқарор эмас ва кўп вазиятлардан: рақиб терма жамоанинг кучига, ФИФАнинг ҳозирги рейтингида олган ўрнига, ўйиннинг самаралилик коэффициентига ва бошқаларга боғлиқ.

Қирғизистон Республикаси футбол федерациясининг (ҚРФФ) билдиришича, 2017-йилга терма жамоаси ҳозирча ҳеч қандай ўртоқлик учрашувларни режалаштирмади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: ҚРФФ