Бишкек мэрини сайлаш: Мағлуб бўлган номзод натижаларни бекор қилишни талаб қилмоқда

686

Бишкек мэри лавозимига номзод бўлган Нурдин Абдилдаев МСК сайловни протоколини яроқсиз деб топишни талаб қилмоқда. Пойтахт мэри бўлиб 11 январда Албек Ибраимов сайланган, у 43 депутатдан 29 овоз олган.

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот котиби Айболот Айдосов Kloop.kgнинг журналисти билан бўлган суҳбатда Абдилдаев чиндан ҳам сайловнинг натижасини бекор қилиш тўғрисида ариза берганини тасдиқлади.

«Биз бу масала бўйича ишламоқдамиз», — деди Айдосов.

Абдилдаев мэрни сайлаш қонунбузарлик билан ўтди деб ҳисоблайди. У депутатларнинг бюллетенларида ҳар бир депутатнинг овозини назоратга оладиган махсус белгилар бўлганини айтди.

«Овоз берилиб битгандан сўнг номзодларни қўллаган белгилардан ташқари, қалам билан қўйилган турли нуқталардан ва ёзувлардан иборат қўшимча белгилар топилган. Бу белгилар ҳар бир депутатнинг эркини назорат қилиш учун махсус қўйилган», —деб ҳисоблайди Нурдин Абдилдаев.

Парламентдаги «Онугуу-Прогресс» фракциясининг раҳбари Бакит Торобаев ҳам сайловда қонун бузилганини айтди.

«Биз муқобил бўлсин деб ўз номзодларимизни таклиф қилдик. Биз мэрнинг сайлови тарихда қолсин дедик. Тарихда қолишга қолди, бироқ яхши томондан эмас. Биз эски йўлга тушдик — митинг уюштиришди, депутатларни қўрқитишди, уларга босим ўтказишди, назорат қилишди, бюллетенларга белги қўйишди. Бу ортга ташланган қадам. Биз ўзимизни шарманда қилдик», — деди у.

Сайловда ҳозирги мэр Албек Ибраимов ғолиб бўлди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова