Ҳукуматни босиб олиш ҳаракати ва террористик гуруҳ билан алоқаси бўйича айбланаётган собиқ депутат Максат Кунакунов ва Алтинбек Жумагазиев ҳақиқатчига МХДҚнинг қийноқлари ва тергов изоляторидаги ночор шароитлар тўғрисида арзланишди.
Парламентнинг тўртинчи чақрилишининг депутати Максат Кунакунов ҳақиқатчига МХДҚ ходимлари уни қийнашаётганини, унинг ҳаётига тажовус қилишаётганини айтиб арзланди.
Кунакуновнинг сўзларига кўра, улар унга психотроп дори қўшиб бериши натижасида у ўзини ёмон ҳис қилган.
У ўзи қамоқда ўтирган хонада ойна йўқлигини, шу сабабли қамалганларнинг ўзлари деразага полиэтилен пакетларни ёпиштириб олишларини айтди.
ТИЗО-1нинг раҳбари Баатир Калигулов қамоқдагилар ўзини «майиб қилиб» қўйиши мумкин эканлигини, шунинг учун ойнанинг йўқлиги – бу хавфсизлик чораси эканлигини айтиб жавоб қайтарди.
Шу иш бўйича Алтинбек Жумагазиев МХДҚ ходимлари уни темир стулга ўткизиб ток ўтказиб қийнашларини айтган.
«Унинг жиноятини бўйнига олдириш учун темир стулга ўткизиб ток бериб, тирноғининг остига игна сайиб, бошига пакет кийдиришган», — деб айтилади ҳақиқатчининг баёнотида.
Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг вакили бу масала билан ҳарбий прокуратура шуғулланаётганини айтди.
Олдин эса ҳарбий прокуратура махсус хизматларнинг вакилларига қарши жиноий иш қўзғашдан «жиноят асоратлари йўқлиги сабабли» бош тортган.
Кунакунов билан Жумагазиевга қандай айб қўйилган?
Парламентнинг тўртинчи чақирилишининг депутати Максат Кунакунов ва Алтинбек Жумагазиев «Ҳукуматни куч билан босиб олиш ёки ҳукуматни куч билан ушлаб туриш», «Ўқ отувчи қуролларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портловчи мосламаларни сотиб олиш, ўтказиб бериш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш», «Террор фаолиятини молиялаш», «Қароқчилик» ва «Жиноятга тайёрланиш» моддалари бўйича айбланмоқда.
Кунакунов 2016-йилнинг 16-июлида махсус хизматларнинг террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операциясидан кейин қўлга олинган. Унда куч органларининг ходимлари «Ислом давлати»нинг тўрт террорчисини йўқ қилиб, етти кишини қўлга олган.
Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, террорчилар 17-июлда ҳайит намози вақтида марказий майдонга ва Қантдаги Россиянинг авиабазасига ҳужум қилмоқчи бўлишган.
Махсус хизматларнинг маълумоти бўйича Кунакунов террорчиларга пул бериб, уларни қурол билан таъминлаган.
Умумий давлат қораловчиси Кунакуновнинг мулкини мусодара қилиб, 30 йилга озодликдан махрум қилишни сўраган.
Айбланувчининг иккиси ҳам айбдор эмаслигини айтиб, уларнинг иши ўзгартирилганини айтиб келишади.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова