Роналду — энг яхши футболчи, Раньери — энг яхши мураббий. FIFA йил якунини чиқарди

725

Цюрихте энг яхши футболчиларга, мураббийларга ва мухлисларга мукофот топшириш бўйича «The Best FIFA Football Awards» номли маросим бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий мукофотини — йилнинг энг яхши ўйинчиси номини — «Олтин тўп»ни Криштиану Роналду олди. Португалиялик билан унга номзод бўлган уч кишининг иккиси аргентиналик Лионель Месси ва француз Антуан Гризманн бўлди.

Аёллар футболида иккинчи карра америкалик Карли Ллойд энг яхши деб топилди. У овоз беришда бразилиялик Мартадан ва немис қизи Мелани Берингердан ўтиб кетди.

Шахсий совринларга маслаҳатчилар ҳам эга бўлишди.

Германиянинг аёллар терма жамоасининг мураббийи Сильвия Найд 2016 йилнинг энг яхшиси деб топилди, унинг раҳбарлиги асосида жамоа Риодаги Олимпиада ўйинларининг олтин медалини ютиб олган.

Йигитлар футболида энг яхши маслаҳатчиси номини Клаудио Раньери ютиб олди. «Лестер»нинг мураббийи ўз жамоаси билан Англиянинг премьер-лигасини клуб тарихида биринчи марта қўлга киритиб, 2016 йили ҳар галгидай сенсация яратди.

Клаудио Раньери
Клаудио Раньери

Маросим вақтида адолатли ўйин учун ҳам мукофот топширилди. Уни Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клуби олди. Жанубий Америка кубогининг финалида «Шапекоэнсе»нинг футболчилари ҳам мана шу жамоа билан ўйнаши керак эди, бироқ ўйнай олишмади.

«Шапекоэнсе»нинг мураббийлик штаби ва ўйинчилари тушган самолёт уларнинг тарихидаги энг аҳамиятли учрашувга кетаётганда қулаб тушган. Қурбон бўлганлар ҳурматига «Атлетико Насьональ»нинг футболчилари кубокни бразилиялик клубга топширишган эди.

Энг яхши карьера учун махсус мукофот мини-футбол бўйича ўз жамоаси номини ҳимоя қилаётган бразилиялик Фалькаога топширилди.

Йил давомидаги энг чиройли гол учун Ференц Пушкаш номидаги мукофотни малайзиялик «Пенанг» футболчиси Мохд Фаиз Субри олди.

Энг ашаддий мухлис мукофотининг соҳиби «Ливерпуль» билан дортмундлик «Боруссия»нинг ишқибозлари бўлишиб олишди. Улар Европа Лигасининг ўйиндан ташқарида Ливерпуль жамоасининг 96 ишқибози вафот этган «Хиллсборо» стадионидаги қурбонларга бағишлаб «You’ll Never Walk Alone» қўшиғини хор бўлиб куйлашди.

Йилнинг энг яхши жамоаси - 2016

Маросим вақтида 2016-йилнинг рамзий жамоаси ҳам эълон қилинди. Йил жамоасига FIFA версияси бўйича қуйидагилар кирди:

Мюнхен «Бавария»сидаги Мануэль Нойер;

Мадрид «Реал»идаги Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич, Тони Кроос жана Криштиану Роналду;

«Барселона»даги Жерар Пике, Андрес Иньеста, Луис Суарес жана Лионель Месси;

Туриннинг «Ювентус»даги Дани Алвес.

Тақдирлаш маросимини актриса Ева Лонгория ва немис теле бошловчиси Марко Шрейль олиб боришди.

Бу FIFA билан «France Football» нашрининг орасидаги ҳамкорлик тўхтагандан кейинги биринчи соврин топшириш маросими. 2008-йилдан 2016-йилгача халқаро футбол федерацияси (FIFA) энг яхшиларни француз спорт нашри билан бирга танлаб, тақдирлаб келган.

Бундан кейин икки алоҳида маросим бўлади. Шахсий мукофот — France Football нашрининг «Олтин тўпи» аввалгидай француз журналининг версияси бўйича йилнинг энг яхши ўйинчисига берилади.

Ўтган йили эса FIFA уюштирган мукофот «The Best FIFA Football Awards» деб номланиб, энг яхши ўйинчиларгагина эмас, маслаҳатчиларга ва мухлисларга ҳам аталган мукофотларни ўз ичига олган.

Муаллиф: Каминат Имирханова