ТИМ: Хитойнинг Бишкекдаги элчилигига ҳужум уюштирганлар Истанбулда яшириниб юрибди

769

Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Ибрагим Жунусов бу ҳақда Хитойнинг Туркиядаги элчиси билан учрашган вақтда билдирди. Бишкекдаги Хитой элчихонасига уюштирлган террор ҳужумидан уч киши жабрланган.

Қирғизистон ТИМи Туркиядаги Қирғизистон ва Хитойнинг элчилари Бишкекдаги Хитой элчилигига террористик ҳужум уюштириш бўйича гумондорни қўлга олиш бўйича турк полициясининг ҳаракатларини муҳокама қилишганини билдирди.

Қирғиз ҳукуматининг маълумоти бўйича террор ҳужумни уюштирувчилари Истанбулда яшириниб юришган бўлиши мумкин.

«[…] ХХРнинг Бишкекдаги элчилигига террористик ҳужум бўйича шубҳалилар […] қўлдаги маълумотга кўра, Истанбулда яшириниб юришибди», — деб билдиради маҳкама.

Бишкекдаги Хитой элчихонаси ҳудудида 2016 йилнинг 30 августида портлаш бўлган.

Унда худкуш -террорчи элчилик дарвозасини бузиб кириб, ўзини унинг ичида портлатган. Худкушнинг ўзидан бошқа ҳеч ким қурбон бўлмаган, бироқ элчиликнинг уч ходими жабрланган.

Хитой ташқи ишлар министрлиги бу воқеани «экстремизм ва зўравонлик ҳаракати» деб атаган.

«Биз бу ҳужумни кескин қоралаймиз. Биз қирғиз томондан воқеанинг сабаблари тўғрисида маълумот сўраймиз ва бизга имкони борича тезроқ маълумот беришингиўни илтимос қиламиз», — деган эди Хитой ТИМининг вакили Хуа Чуньин.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова