Рахмоннинг маслаҳатчилари олий сўз эркинлигини «зарарли» дейишди. Тожикистонда нима бўлмоқда?

1053

Тожикистон президенти қошидаги Стратегик текширув маркази ўлкага юқори даражадаги сўз эркинлиги керак эмас деб топишди. Улар буни «зарарли» деб билдиришди. Сўнги йилда Тожикистонда тўрт нашр ёпилиб, ўлканинг ўзи матбуотдаги сўз эркинлиги рейтингларида пастлаб кетди. У ерда нима бўлмоқда?

2016-йилнинг натижаси бўйича Тожикистон матбуот эркинлигининг жаҳон индексида 36-позициясидан ажради — агарда 2015 йили бу ўлка 180 позициянинг ичида 114-ўринда бўлса, сўнги йилларда 150-ўринга тушди.

«Чегара билмас мухбирлар» қийинчилик эркин ОАВларига кўрсатилган босим билан боғлиқ эканлигини, бу ҳукумат террорчиликка қарши курашнинг баҳонаси билан сиёсий мухолифатдан халос бўланидан сўнг бошланганини билдирди.

«Махсус хизматларнинг терговлари, қўрқитув ва шантажлар эркин журналистларнинг кунлик ишининг ажралмас қисми бўлиб қолди. Коммуникацияни кузатиш — одатий кўриниш бўлиб, асосий янгиликлар сайтларини ва ижтимоий тармоқларни блоклаш деярли доим бўлиб туради», — деб баҳолади ўлкадаги вазиятни RSF.

Тожик газеталари.
Тожик газеталари.

Ўтган йили ноябрда «Чегара билмас мухбирлар» «Азаттык» радиосининг тожик бюроси олти журналистини аккредитациядан ажратилишини танқид қилиб, улар президентнинг қизи Тожикистьон ташқи ишлар министрлигига ишга ўрнашаётгани тўғрисида хабар ёзгандан кейин аккредитациясидан айрилишган.

RSF Тожикистонни журналистлар «ҳуқуқсиз» бўлиб қолган ўлка деб атади, «Азаттык» радиосининг раҳбарияти эса тожик ҳукуматига акредитацияни янгилашга ундаб мурожаат қилди. Бу воқеадан бир ой ўтгандан сўнг Тожикистон ТИМи журналистларга бундан кейин ишлашга йўл берди.

«Сўз эркинлигининг кўпи зарарли»

      Тожик ҳукуматининг сўз эркинлигининг пастлашига жавоблари тўғрисида сўнги янгиликлардан — Тожикистон президентининг Стратегик текширув марказининг баёноти.

Марказ директори Худоберди Холикназаров ўлкада сўз эркинлиги етарли даражада эканлигини, нашрлар тижорий томондан ўзини-ўзи оқламай қолганлиги сабабли ёпилаётганини билдирди.

Матбуот йиғинида Холикназаров журналистлар материал тайёрлашда «эҳтиёткор бўлиши», «демократия билан ўйнашмаслиги» керак эканини, у «барқарорликни бузиши мумкинлигини» эслатди.

Марказ директорининг ўринбосари Сайфулло Сафаров ундан сўнг сўз эркинлигининг олий даражаси Тожикистон учун «зарарли эканлигини» билдириб, эркин нашрларнинг ёпилишини уларнинг тижорий томондан ночорлиги билан тушунтирди.

Тожикистон СТМи раисининг биринчи ўринбосари Сайфулло Сафаров. Сурат: «Озодагон».
Тожикистон СТМи раисининг биринчи ўринбосари Сайфулло Сафаров. Сурат: «Озодагон».

«Ривожланган давлатларда сўз эркинлиги қанчалик кўп бўлса шунчалик яхши. У ерда сўз эркинлиги барқарорлик билан тинчликнинг, фуқароларнинг фаоллигининг асоси бўлиб ҳисобланади. Бироқ ўтиш босқичида турган давлатлар учун сўз эркинлигининг юқори даражадагиси зарар», — деди Сафаров.

СТМнинг билдируви бу Тожикистоннинг миллий эркини ОАВлар ассоциациясининг ва ОАВ бўйича кенгашнинг сўнги икки йил ичида ўлкада сўз эркинлигига боғлиқ вазият ночорлаб кетганини билдирган эълонига жавоб кабидир.

«ОАВдаги қийинчиликларни баъзан шахсий, гуруҳ ва идоравий манфаатлар жамият манфаатларидан юқори туриши кучайтиради. Биз ОАВнинг кўп турлилиги халқнинг юқори қатламларига трибуна беришга асос яратиб, жамиятдаги плюрализмни кенгайтиришига ишонамиз», — деб айтилади баёнотда.

Медиа-гуруҳлар сўнги йилларда ўлкада тўрт нашр — «Вечерний Душанбе», «Дам», «Нигох» ва «Точньюс» — ёпилганини билдириб, Тожикистон ҳукуматини сўз эркинлигига боғлиқ Конституцияни сақлашга чақиришди.

Конституцияга киритилган ўзгартиришлар

ОАВнинг вазияти ҳозирда 64 ёшдаги президент Эмомали Рахмоннинг ва унинг оиласининг ҳокимияти кучаяётган вақтда ночорламоқда.

Ўтган йили май ойининг бошида 22 йилдан бери Тожикистонни бошқариб келаётган Рахмон ўлканинг конституциясига 40дан ортиқ ўзгартириш киритишга эришган. Икки асосий қарама-қарши келган ўзгартиришлар президентнинг ўзига бевосита тегишли.

Биринчиси Рахмонга ўзини ўлка раҳбарлиги хизматига кўрсатишга ҳуқуқ бериб, унинг ваколатларини кўпайтиради.

Иккинчиси президентликка номзодларнинг чеклов ёши 35дан 30 ёшга туширилди. Бу ўзгартириш, тахлилчиларнинг фикри бўйича тожик лидерининг ўғли Рустам Эмомали Рахмонга идеал турда тўғри келади. У кейинги 2020-йилдаги президент сайловида иштирок эта олади.

Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали. Сурат: news.tj.
Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали. Сурат: news.tj.

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтгандан кейин ўлкадаги асосий эркин нашрлар: «Азия-Плюс», «Озоди» радиоси ва «Озадогон» вақтинча тўхтатила бошлаган.

Шу билан бирга «Азия-Плюс»нинг тўхтатилиши унинг Financial Times газетасига иқтибос қилгани билан тушунтирилган. Газетада «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи билан курашиш бўйича ҳаракатлар тасвирланган. Ҳукумат уни «терроризмни тарғиб қилиш» деб билган.

Терроризм билан курашиш баҳонаси мухолифатчи «Тожикистоннинг ислом қайта тикланиш партиясининг» экстремистик деб топишга сабаб бўлган.

Партия 2015-йилга нисбатан ўлкадаги асосий мухолифат куч бўлиб турган, бироқ келаси йили унинг етакчилари узоқ муддатга озодликдан ажратилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Асосий сурат: «Озоди» радиоси. Тожикистон президенти Эмомали Рахмон (чапда) ва унинг ўғли Рустам Эмомали.