Меҳмонхонага ўт қўйиш бўйича гумон қилинган киши милицияда оёқ кийимининг боғичига ўзини осиб ўлди

633

Иссиқ-кўл вилоятининг Жети-Ўгуз районининг Тамга қишлоғининг яшовчиси меҳмонхонани ёқиш бўйича гумон қилиниб, қўлга олингандан сўнг маҳаллий милиция бўлимида ўз жонига қасд қилди.

Қишлоқ яшовчиси 7-январда «Узаке» меҳмонхонасини ёқиб юборди деган даъво билан қўлга олинган. Ёқиш факти видео назорат камералари тасвирига тушиб қолган.

Қўлга олинган қишлоқ яшовчиси айбини тан олиб, қамоққа олинган эди.

ИИМнинг матбуот хизматининг вакили Эрнис Осмонбаев қўлга олинган одам оёқ кийимининг боғичига ўзини осганини тунги соат учда чақирувдан келган милиция ходимлари кўришганини айтди.

Протокол бўйича милиция гумондаорни қўлга олгандан кейин унинг боғичини олиб қўйиши керак эди. Унинг боғичи нима учун оёқ кийимида қолгани ҳозирча тушунарсиз.

«Протокол бўйича боғични олиб қўйишади, бироқ биз дастлабки маълумотларнигина олдик. Унинг боғичи нима учун унинг ўзи билан қолгани хизмат текшируви давомида аниқланади», — деди у Kloop.kgнинг журналистларига.

Осмонбаев қўлга олинган одам ўт қўйиш бўйича айбланиб сўроқ қилинганини, бироқ тергов ишлари ниҳоясига етмаганини айтди.

«Уни қўйиб юборишмаган, у назоратда бўлган, бироқ ўша вақтда ўз жонига қасд қилишга улгирган», — деди Осмонбаев.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова