#ИльдарДадинҚаерда: Россиялик фаол Олтой ўлкасининг колониясига етказилди

620

Бир ой ичида россиялик фаол Ильдар Дадин Карелиядан номи айтилмаган озодликдан махрум қилиш жойига босқич билан ўтказилди. Шунча вақтдан бери яқинлари уни қаерда эканлигини билишолмай ундан маълумот олишолмаган. Ильдар топилгани тўғрисида унинг аёли хабар қилди — ҳозир фаол Олтой колониясида экан.

Россиялик мухолифатчи фаол Ильдар Дадин Олтой ўлкасидаги колонияга етказилди. Бу тўғрисида фаолнинг аёли, журналист Анастасия Зотова хабар қилди.

Ҳозир у Рубцовск шаҳридаги №5 колонияда ўтирибди. Аёлига маълум бўлишича, декабрнинг кўпини Дадин Тюменга ўтказиш жойида ўтказган. Ҳозир Анастасия Зотова турмуш ўртоғига Рубцовскка бориш ҳаракатида.

Ильдар Дадин норозилик намойишларидан бирида. Сурат: Газета.ру
Ильдар Дадин норозилик намойишларидан бирида. Сурат: Газета.ру

Ильдар Дадин жалгыздап пикетларни ўтказгани учун судланган. Келишилмаган норозилик намойиши учун у судда 2,5 йилга озодликдан махрум қилинган.

Фаолнинг қаерда эканлиги ўтган йилнинг декабридан бери номаълум бўлган. Дадин поездга ўтказилиб, уни Карелиядан бошқа жойга ўтказилиши керак эди. Бироқ унинг қаерга юборилгани 7-январгача номаълум бўлди.

Уни етказиш билан шуғулланган Федерал жазо ўташ хизмати унинг қеарда эканлигини айтмаган, Олтой ўлкасига юборилишини «хавфсизлик учун» деб ташантиришган.

Ильдар Дадин. Сурат: Открытая Россия
Ильдар Дадин. Сурат: Открытая Россия

Ильдар Дадин нима учун судланган?

Фаол Москванинг Басман суди томонидан «180 кун ичида икки мартадан кўп намойишларни ўтказиш қоидаларини бузгани» учун судланган.

Бу модда Россиянинг жиноят кодексига 2014-йили киритилган. Дадин ҳозирча Россияда бу бўйича судланган ягона одам.

Фаолнинг айби — бир неча марта «келишилмаган» норозилик намойишларида иштирок этган. Биринчи ёлғиз пикетини Дадин 2014-йилнинг 6-августида «Саздак аянттагы» фигурантларини ҳимоя қилиш учун ўтказган. Ундан сўнг у ҳукуматга қарши яна уч митингда иштирок этган.

Уларнинг охиргисида, 5-декабрда, у яна етти фаол билан биргаликда Владимир Путиннинг сиёсатига қарши чиқишган. Улар Мясницкая кўчасини тўсиб, «Кеча — Киев, бугун — Москва» деган шиорни кўтариб чиққан.

Муаллиф: Метин Жумагулов