Беларуссия 80 ўлканинг фуқаролари учун 5 кунлик визасиз тизим киритди

641

Беларусия президенти Александр Лукашенко ўлкага 5 кундан ошмаган муддатга келиб кетгиси келган 80 давлатнинг фуқаролари учун визаларни бекор қилди.

Лукашенко 9 январда 80 ўлка билан 5 кунлик визасиз тизим киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади, уларнинг орасида бутун Европа иттифоқи, АҚШ, Япония ва Хитой бор. Ҳужжат бу йил 9 февралдан бошлаб кучга киради.

Беларусия президентининг матбуот хизмати билдирувига кўра, ўзгаришлар «тадбиркорларни, сайёҳларни, умумий фуқаролик паспорти бор одамларни саёҳатини жонлантиришга» йўналтирилган.

«[Фармон] расмий иш сафари билан келган хорижликларга алоқаси йўқ: дипломатик, хизмат, махсус ва уларга ўзлаштирилган паспортлар аҳамиятга олинмайди», — деб хабар қилади матбуот хизмати.

Кириш учун асосий талаблар: муомаладаги паспорт, пул (келиб ўлкада юрган ҳар бир кун учун 24 доллардан) ва суммаси 10 минг евродан кам бўлмаган тиббий суғурта полиси бўлади.

«Ўрнатилаётган визасиз юирш тартиби Беларуссияга Россиядан авиарейс билан келган, шунингдек Россия ҳаво майдонларига учмоқчи бўлган одамларга алоқаси бўлмайди», — деб билдирди Беларуссия президентининг матбуот хизмати.

Вьетнамдан, Гаитидан, Гамбиядан, Гондурастан, Ҳиндистондан, Хитойдан, Ливандан, Намибиядан ва  Самоадан келган фуқаролар учун кўп марта керакли Шенген визаси ва Минск ҳаво майдонидан учадиган авиачиптаси бўлиши керак деган қўшимча талаб қўйилади.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Асосий суратда Минск, суратнинг муаллифи Вадим Сазанович