ЕОИИ келишуви: Қирғизистондан борган меҳнат мухожирлари Россиядан нафақа ола олишади

628

Ижтимоий фонд раиси Тенизбек Абжапаров меҳнат мухожирларининг нафақаси тўғрисидаги келишувни имзолаш «ниҳоясига етиб қолганини» айтди. Бу бўйича мухожирлар ўзлари ишлаган ўлкада нафақа ола олишади.

Бу ҳақда Абжапаров парламент бюджетини ва молия бўйича комитетининг йиғинида «Кыргызстан» фракциясининг депутати Алмазбек Эргешовнинг саволига жавоб бераётиб билдирди.

«Қирғизистонликларнинг кўпчилиги амалда умри давомида Россияда ёки Қозоғистонда ишлайди ва вақти келганда нафақасиз қолишмоқда. Бу масалани ҳал қилиш учун ижтимоий фонд нима қилмоқда?», — деб сўради у.

Шундан сўнг ижтимоий фонднинг раҳбари мухожирларнинг нафақаси улар ишлаган ўлкада тўланиши бўйича шартномани имзолаш «якунланиб қолганини» айтди.

«[…] Кўп йиллар давомида Россияда ишлаган қирғизистонликлар ўша ердан нафақа олишади ва аксинча Қирғизистонда ишлаган россияликлар бу ердан нафақа олишади», — деб тушунтирди Абжапаров.

Ҳозир Қирғизистондан борган муҳожирлар ўз ўлкасида нафақага чиқа олишади. Бироқ суғурта солиғини ўзлари ишлаган давлатда тўлаганлиги сабабли у ердан Қирғизистоннинг ижтимоий фондига ўтказилмайди. Шу сабабли улар меҳнат стажига кўра ҳисобланган нафақани олишолмаяпти.

Келишув ЕОИИнинг аъзоси бўлган барча ўлкалар учун ишлайди.

1-январдан бошлаб Қирғизистондан борган мухожирлар Россиядаги мажбурий тиббий суғартага ҳам эга бўлишади.

ЕОИИга Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Беларусия ва Арманистон киради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова